2) пахта хом-ашёсини машинадан чиқиш жойи ёпгичидан сўриб тортиш, сўриладиган ҳаво ҳажми сарфи 0,4 м>3/с.

СЧ-02, 1ХК тозалагичларни чангсизлантириш ишлаш жараёнида ажраладиган чиқиндини ташиш усулига кўра икки хил бўлиши мумкин:

1) чиқиндини механик транспорт билан чиқаришда чиқинди бириктирилган қувур билан маҳаллий сўрғич ёрдамида амалга оширилади. Чиқинди бункеридан маҳаллий сўриш билан ҳайдалаётган ҳаво сарфи 0,25 м>3/с, сўргич қувури диаметри 125 мм бўлиши керак;

2) чиқиндиларни тозалагичдан пневмоташигичда чиқарилаётганда бирданига машина ҳам чангсизлантирилади. Бунда, битта тозалагич чиқинди бункеридан ҳайдалаётган ҳаво сарфи 0,5 м>3/с, қувурнинг диаметри эса 160 мм га тенг бўлади.

УХК мажмуали тозалагичларини чангсизлантириш машинанинг ҳар бир секциясидан 0,25 м>3/с ҳаво сарфида аспирация системасида амалга оширилади. Чангланган ҳавони сўриш машина секциясини охирги деворига бириктирилган диаметри 140 мм ли қувур орқали бажарилади.

ЧХ-3М2 ва ЧХ-5 тозалагичларни чангсизлантириш 0,4 м>3/с ҳаво сарфида аспирациялаш эвазига эришилади. Чангланган ҳавони сўриш машина орқа деворига уланма ёрдамида бириктирилган диаметри 160 мм бўлган қувур воситасида бажарилади. Ҳар бир машинадан чанг чиқараётган қувурга шибер ўрнатилиши керак.

Пахтани тозалаш машиналари, тақсимот шнеклари ва тозалаш цехини бошқа маҳаллий чангли ҳавони сўргичлари қувурлари цехнинг УВЦ-22М вентиляторли ягона аспирациялаш системасига уланади.

ЗХДДМ, ДП-130 аррали жинларни чангсизлантириш машинадан 0,1 м>3 чангли ҳавони сўриш билан ПД таъминлагични аспирациялаш (7.1. Расм) эвазига амалга оширилади .

ПМП-160М, 5ЛП аррали линтерларни чангсизлантириш 0,1 м>3/с ҳаво сарфи билан чангли ҳавони таъминлагичдан сўриш йўли билан бажарилади.


7.1. Расм. Жинлар ва линтерлар аспирация қувурларининг схемаси: 1- жинлар батареяси; 2- линтни 1-ажратиш линтерлар батареяси; 3- линтни 2- ажратиш линтерлар батареяси; 4,5 – пахта чигитларини тақсимлаш шнекларидан чангни сўриш; 6- чангли ҳавони сўриш вентилятори; 7- ишланган ҳавони циклонга ташиш қувури.


Жин ва линтерлар, шунингдек, пахта ва пахта чигитлари шнегидан чанг ҳавони маҳаллий сўргичлари ЦС-46 ёки УВЦ-22М вентиляторли умумий аспирациялаш системасига уланади.

ОВМ-А русумли толали материаллар тозалагичини чангсизлантириш чиқинди конвейеридан чиқиндини пневмоташигичда чиқариб ташлаш эвазига эришилади. Бунда ҳаво ўтказгич қувури диаметри 140 мм, ҳаво сарфи миқдори 0,25 м>3/с га тенг бўлади.

Иш зонасини чангланганлигини камайтириш мақсадида технология ускуналарини чанг чиқиши мумкин бўлган жойларида қуйидагилар бажарилиши:

– айланаётган қуритгич барабанини отқинди шахтасига бириктирилган жойи иссиқликка чидамли резина билан жипслаб зичланиши;

– пахта хом-ашёсини қуритгичдан транспорт ускунасига тушаётган жойи ёпгич ўрнатилиб беркитилиши;

– пахта хом-ашёсини конвейердан конвейерга тушаётган жойига чангли ҳавони сўргичли ёпгич ўрнатилиши;

– пахта хом-ашёсини майда чиқиндилардан тозалагичлардан конвейерга тушаётган жойига ёпгич ўрнатиш;

– жин ва линтерлардан чигитлар конвейерига чигитлар тушаётган жойни жипс герметиклаш керак.

Жин-линтер цехини чангланганлигини пасайтириш ва ҳаво айланиш карралигини камайтириш учун, 1ВП ёки 3ОВП-М тола тозалагичлар батареясига ва жин-линтер батереясида ўрнатилган барча сўриш вентиляторларига ҳавони ташкилий келтирилишини таъминлаш керак.

Огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгилари. Қуйидаги огоҳлантириш ранглари қабул қилинган:

қизил – «ТЎХТА», «ТАҚИҚЛАНАДИ», «ЖУДА ХАВФЛИ» маънолари учун;

сариқ – «ДИҚҚАТ», «ХАВФ ЭҲТИМОЛИ МАВЖУД» маънолари учун;