яшил – «ХАВФСИЗ», «РУХСАТ ЭТИЛГАН», «ЙЎЛ ОЧИҚ» маънолари учун;

кўк – бошқа маълумотлар учун.

Қизил рангда машиналарнинг тўхтатиш тугмачаларини, хавфли зона тўсиқларининг ички томонини, ёнғинни ўчириш қурилмалари ва воситаларини бўяш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сариқ рангда транспорт воситалари (электр юклагич, кўтариш кранлари ва б.қ.) бўялади.

Яшил ранг хавфсизликни таъминловчи воситаларни бўяш учун қўлланилади (захира чиқиш эшиклари, аптечкалар ва б.қ.).

Қуйидаги хавфсизлик белгиларининг шакллари (7.2.Расм) ўрнатилади:

тақиқловчи – қизил кенглик билан чизилган оқ юзли қизил айлана. Айланада рамзий равишда қора рангда тақиқланувчи объект тасвирланган;

огоҳлантирувчи – ичида қора рангда тақиқловчи объект рамзий равишда тасвирланган яшил тенг томонли учбурчак (радиация хавфини ва электр токини – қизил ранг тасвирида белгилаш учун);

кўрсатувчи – оқ стрелка ва кўрсатиш объектининг рамзий тасвири ёки оқ квадрат ичида қора рангли ёзуви бўлган кўк тўртбурчак; тиббий хизмат кўрсатиш пункти ва ёнғин хавфсизлигини кўрсатиш учун белгилар – оқ квадрат ичида кўрсатиш объектини тасвири ёки қизил рангли ёзув.


7.2. Расм. Хавфсизлик белгилари: а- тақиқловчи белги (очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади); б- огоҳлантирувчи белги (эҳтиёт бўлинг, кран ишлаяпти); в- буюрувчи белги (каскада ишла); г- кўрсатувчи белги (ўт ўчиргич).


Моддалар ўтказувчи қувурлар бир-биридан фарқланиши учун улар қуйидагича сон билан белгиланади ва ранг билан бўялади: сув – 1, яшил; буғ -2, қизил; ҳаво -3, кўк; ёнувчан газлар – 4, сариқ; ёнмайдиган газлар – 5, бўялмайди; кислоталар -6, тўқ сариқ; ишқорлар – 7, сиёҳ ранг; ёнувчан суюқликлар – 8, жигар ранг; ёнмайдиган суюқликлар -9, бўялмайди; бошқа моддалар – 0, кул ранг.

Улардан ташқари пахта тозалаш корхоналарини бўлинмаларида, бинолари деворларида, кириш қисмида ва айрим технологик ускуналарнинг кўринарли жойларида қисқа, маъноли, тез тушуниладиган ва ёдланадиган ҳамда эсда сақланадиган равон меҳнатни муҳофаза қилиш шиорлари ёзиб қўйилади. Корхоналарда қўлланилаётган шиорлар тўплами намуналари 7.3-жадвалда келтирилган.


7.3-жадвал

Пахта тозалаш корхоналари цехлари (бўлинмалари) учун меҳнат хавфсизлиги буйича шиорлар тўплами



I.8. Пахтани қайта ишлаш ускуналари ва иш жойларини ташкиллаштиришга умумий хавфсизлик талаблари

Пахта тозалаш корхоналари ишловчилари хавфсизлигини таъминлаш, пахтани қайта ишлаш машина ва ускуналарини қулай ва ишончли ишлатиш учун: ишлаб-чиқаришда хавфсиз ускуналарни танлаш; ускуналарни монтаж қилишда, ишлатишга қабул қилишда ва ундан автоном ҳамда технологик комплекслар таркибида фойдаланиб ишлатишда ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш; эргономика талабларига жавоб берадиган, юқори чарчоқ ва ноқулай психологик таъсир этмайдиган қилиб жойлаштирилган, бошқарув органлари ва параметрлар маълумотларини кўрсатгичларидан фойдаланиш; ускуналарни ишлаб чиқаришда ишлатиш шароитларининг барча иш тартибларида ва ташқи таъсирларда, улардан ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган, бошқариш системасидан фойдаланиш; ускуналарни ишончлилиги (нормал ишлаш эҳтимоли) мустаҳкам конструктив элементларни, параметрлари хавфсиз жараёнларни ва конструктив ечимларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбоблари, ростлагичлар, автоматика ва одамларни ҳимоялаш воситаларини танлаш керак бўлади.

Пахта тозалаш саноати корхоналари учун ишлаб чиқарилаётган ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари конструкциялари техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ва ишлаб-чиқаришда ишлатиш муддати мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига тўлиқ жавоб бериши талаб этилади. Пахтани қайта ишлаш машиналари ва ускуналарининг хавфсизлиги: ишлаш принципи, конструктив схемаси, конструкциясида тўсқичлагич воситалари ва технологик ускуналарни автоматик ўчириш воситаларини қўллаш; конструкциясида комплекс механизациялаштириш, автоматлаштириш ва масофадан бошқариш воситаларини қўллаш; ишловчиларни зарарли моддалар ва номақбул омиллар билан бевосита ишлашини бартараф қилиш, конструкциясида ҳимояловчи воситаларни қўллаш; технология жараёнлари хавфсизлигини тизимли назоратини қўллаш ва технологик ускуналарни зич беркитилишини таъминлаш; эргономик талабларни бажарилиши; хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари (чанг, шовқин ва вибрация таъсири, организмда зарарли моддалар тўпланиши, психофизиологик таъсирлар ва б.қ.) таъсирини олдини олиш, номақбул таъсирларларда огоҳлантириш мақсадида меҳнат ва дам олишнинг рационал тартибини қўллаш; электр асбоблари ва ускуналари билан ишлашда электр хавфсизлигини таъминлаш; портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш; монтаж қилиш, ишлаб-чиқаришда ишлатиш, таъмирлаш, ташиш ва сақлаш бўйича техник ҳужжатларга хавфсизлик талабларини киритиш билан таъминланади.