Қуритиш тозалаш, тозалаш, жинлаш-линтерлаш ва тойлаш цехларини технологик ускуналарига хизмат кўрсатувчи вентиляторлар бу цехлар (бинолар) ташқарисида, очиқ майдонда ёки алоҳида хонада бўлиши, жинлаш-линтерлаш цехида тола ва линтни аррадан ажратиш учун ҳаво бино ташқарисида жойлашган вентилятордан ҳаво қувурлари орқали узатилиши керак. Тозалаш машиналари (шнекли тозалагичлардан ташқари) қобиғи ички сиртини товуш ютувчи мастика билан сайқаллаш керак.

Жин ва линтерларда асосий шовқин манбаъси аррали цилиндрдир. Арралар цилиндр айланганда колосникларга тегмаслиги керак. Арралар ва колосниклар орасидаги оралиқнинг нотўғри қўйилиши жин ва линтерларда шовқинни 50—60 дБ-га кўпайтиради. Арра цехларининг ишига алоҳида эътибор берилиши керак. Ўз вақтида ўтказилган профилактика кўриклари ва ускуналарни таъмирланиши – ишлаб чиқаришда шовқинни камайишининг асосий омилидир.

Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни камайтириш учун, бино деворларига акустик плиталар ёпиштирилади. Иш жойларида шовқин даражаси 85 дБА дан кўп бўлган иш ҳудуди хавфли ҳисобланади ва бу жойда шахсий ҳимояловчи воситаларсиз ишлаш мумкин эмас, товуш босими 135 дБА бўлган жойларда одамнинг қисқа вақт бўлсада бўлиши қатъиян маън этилади.

Пахта тозалаш корхоналари машиналари ва технологик ускуналари механизмларини, мувозанати бузилган қисмларининг айланиши ёки илгариланма-қайтма ҳаракатланиши натижасида содир бўладиган, частотаси 16 Гц -дан кам бўлган, тебранишлар одам томонидан титраш сифатида қабул қилинади.

Пахта тозалаш заводларида 200 айл/дақ- дан тез айланаётган машиналар айланувчан органларини мувозанатлаш керак.

Вентиятордан титрашни узатилишини камайтириш учун, вентилятор рамаси остига эгилувчан элемент ўрнатилади. Агар вентиляторни айланиш частотаси 1800 айл/дақ бўлса, унда рама остига резина ёстиқ қўйилади. Айланиш тезлиги кам бўлганда вентилятор оғир асосга ўрнатилиши, бу оғир асос ўз навбатида пружинали ёки пружина-резинали амортизаторга ўрнатилади.

Агар шовқин ва титрашни меъёр даражасига туширишни имкони бўлмаса, ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари берилиши керак. Шовқин интенсивлиги 100 дБ -дан юқори бўлганда шовқиндан ҳимояловчи ниқоблар, интенсивлик кам бўлганда шовқинга қарши қулоқчинлар берилади. Булар 5000—7000 Гц частотали шовқинни 55 дБ-гача пасайтиради. Қулоқ тиқинлари эса шовқинни 20 дБ-гача камайтиради.

Қўл орқали ўтадиган титрашни ютадиган қўлқоп ёки панжақўлқоплар, оёқ орқали ўтадиган титраш таъсирини камайтириш учун қалин наъматли ёки резина тагликли оёқ кийимдан фойдаланилади.

Пахта тозалаш заводининг барча ускуналарининг ишлашидан чанг ажралиб чиқади ва чангли ҳавони жойидан сўриш машиналар ва цехларни чангсизлантиришни асосий усули сифатида қабул қилинган.

Пахта тозалаш заводи технологик ускуналарининг алоҳида турлари учун қўлланиладиган чангсизлантириш тартиблари қуйидагича бўлади.

2СБ-10, СБО ва СБТ қуритгичларида ишланган қурилиш агентининг чангланганлиги 2000 мг/м>3 га етади. Қуритгич шахтасидан чиқаётган чангли ҳавони ҳажми секундига 5…6 м>3 га тенг. Чангсизлантириш ишланган қуритиш агенти билан аралашган чангни қуритгич шахтасидан сўриш ва вакуум клапан билан жиҳозланган ЦС-6 ёки ВЗП -1200 чанг тутқичларда тозалаш орқали амалга оширилади. Бунда чиқиндилар қуритиш барабани лотогидан ҳаво билан ташигичда чиқарилади.

6А-12М1 шнекли (винтли) тозалагични чангсизлантириш икки усулда амалга оширилиши мумкин:

1) чангни чиқинди бункеридан унинг ён томонларида назарда тутилган махсус тешикдан сўриб тортиш йўли билан, бунда ҳавони ҳажмий сарфи 0,8…1 м>3/с, аспирация қувурини диаметри 225 мм;