меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича ишловчиларга консультациялар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш кабинети ишига раҳбарлик қилиши, корхонада меҳнатни мухофаза қилишни тарғиботини амалга ошириши;
тегишли хизматлар орқали корхонани қоидалар, меъёрлар, плакатлар ва бошқа меҳнатни мухофаза қилиш қўлланмалари билан таъминлашни ташкил қилиши ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш маълумот стендларини жиҳозлашда услубий ёрдам кўрсатиши;
танловлар ва кўрикларни якунловчи комиссиясининг ва корхона баланс комиссиясининг ишларида қатнашиши;
меҳнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича меҳнаткашларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиши, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиши;
меҳнатни мухофаза қилишдан белгиланган муддатда ўрнатилган шаклларда ҳисоботлар тайёрлаши киради.
Ундан ташқари, бинолардан фойдаланиш хизмати ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини хавфсиз ҳолати устидан техник назоратни амалга оширади
Автотранспорт ва темир йўл транспорти воситаларида ва кириш йўлларидан фойдаланиш ва уларни ҳолатини хавфсизлигини; юкларни ортиш-туширишни ташкиллаштириш; ҳудудларни ва санитар-маиший хоналари қониқарли даражада ушлаб туриш, ичимлик сув билан таъминлаш, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни корхона раҳбарини шу йўналишлар бўйича ўринбосарлари ва уларга бўйсунувчи бўлинмалар таъминлайди.
I.5. Пахта тозалаш корхоналари барча касб ишчиларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимларини текшириш
Барча касб ишчиларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш. Пахта тозалаш корхоналари ишловчиларини касбий ва иқтисодий тайёрлаш узликсиз равишда: кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш асосида, ишловчиларнинг бутун меҳнат фаолияти давомида билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш; ишчилар, мутахассислар ва раҳбар ходимларни фан-техника тараққиёти, хўжалик механизмини такомиллаштириш, жамият маънавий талаблари асосида маҳоратларини ошириш; ишловчилар маҳоратларини доимий равишда ўзгарувчан ишлаб чиқариш ва ижтимоий шароитларга мос ҳолатга келтириш, уларда касбий тайёргарликни вужудга келтириш; замонавий иқтисодий фикрлаш ҳамда бозор иқтисодиёти шароитларида ишлашга ўргатиш мақсадида олиб борилади.
Ўқитиш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув юртларида ҳамда бевосита корхоналарнинг ўзида олиб борилади. Доимий равишда ўз малакасини ошириш ҳар бир ишловчининг бевосита инсонийлик бурчидир.
Ишчиларни ишлаб-чиқаришда узликсиз ўқитиш қуйидагича: янги ишчиларни тайёрлаш; ишчиларни қайта тайёрлаш (ўқитиш); ишчиларни иккинчи касбга ўқитиш; ишчиларни малакасини ошириш билан таъминланади.
Янги ишчиларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш – бу аввал касбга эга бўлмаган ва корхонага ишга қабул қилинган шахсларни дастлаб касбга ва иқтисодга ўқитишдир. Ўқитиш муайян касблар бўйича, тасдиқланган дастурлар асосида, курслар ва якка тартибли шаклларда олиб борилади. Курсларда ўқитилганда назарий билимлар сони 10—30 та бўлган гуруҳлар учун ўқув марказларида, техника мактабларида ва бошқа ўқув юртларида олиб борилади. Ўқув гуруҳи амалиётни уста раҳбарлигида ўтади. Якка шаклли тартибда назарий билимлар мустақил равишда ўрганилади, амалиёт эса ишдан бўшатилган тажрибали ишчи раҳбарлигида олиб борилади. Янги касбий ва иқтисодий тайёрлаш улар томонидан малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга ишчиларни якка тартибли шаклда тайёрлаш мумкин эмас.
Бўшаган ишчиларни янги касбга тайёрлаш мақсадида улар қайта ўқитилади. Қайта ўқитиш шакллари ҳам янги ишчиларни тайёрлаш каби бўлади ва қайта тайёрлаш жараёни малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Худди шундай тарзда, касбга эга бўлган ишчиларни иккинчи ва бошқа касбни эгаллашлари учун ўқитиш амалга оширилади.