Корхонада меҳнатни мухофаза қилиш хизмати – корхонани бевосита раҳбарига ёки бош мухандисига бўйсинадиган мустақил таркибли бўлинма ва унинг асосий вазифаларига корхона ишловчиларига соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишни ташкиллаштириш ишларини доимий такомиллаштириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни ва илмий ишларни тадбиқ қилиш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш киради.

Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис ёки уни вазифаларини бажарувчи шахслар мажбуриятларига:

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириши ва корхонада амалда бўлган меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни, МХСТ талаблари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга риоя қилинишини назорат қилиши;

корхона бўлинмаларига ишлаб чиқариш атроф-муҳити ҳолатини ўлчаш ишларини ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиши;

кириш йўриқномаси дастурини ишлаб чиқиши ва унинг ўтказилишини таъминлаши;

корхона бўлинмаларига меҳнатни мухофаза қилишдан йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиши ҳамда ишчиларни хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш дастурларини тузишда иштирок этиши;

техника хизматлари раҳбарлари иштирокида, алоҳида касблар ва алоҳида ишлар турлари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар рўйхатини тузиши;

хавфлилиги юқори бўлган ишларни рўйхатини тузиши, уларни бажарилишини рўйхатдан ўтказиши ва хавфсиз бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши;

буғ қозонлари, босим остида ишлайдиган идишлар, сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар баллонларини, назорат аппаратлари, кранлар, кўтаргичлар, ишлаб чиқариш муҳити ҳавосини, шовқинни, титрашни параметрларини ўлчаш ва уларнинг рухсатли чегарасида фойдаланилишига риоя қилинишини назоратини олиб бориши;

техник тўсиқларнинг такомиллаштирилган конструкцияларини, сақлагич қурилмалари ва ишлаб чиқаришнинг хавфли омилларидан ҳимояловчи бошқа воситаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда тадбиқ этилиши бўйича корхона раҳбариятига таклифлар тайёрлаши ва киритиши;

корхонанинг тегишли хизматлари ва касаба қўмитасининг меҳнатни мухофаза қилиш вакили билан бинолар, иншоотлар, ускуналарнинг техник ҳолатини, вентиляция ва чангсизлантириш системаларининг самарали ишлаши, санитар-техник қурилмалари, санитар-маиший хоналари, ишловчиларни жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ҳолатини текширишда иштирок этиши;

корхонада ва унинг бўлинмаларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назоратини ўтказилишини ташкиллаштириши ва унда қатнашиши;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишловчиларни қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалардан билимларини текшириш бўйича комиссияларда, малака комиссиясининг малака имтиҳонларини ўтказиш бўйича ишларда қатнашиши;

лавозимли шахслар, мутахассисларни меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари, меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш бўйича имтиҳон комиссияларининг ишида қатнашиши;

ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назоратини олиб бориши;

меҳнат шароитларини яхшилаш, ишловчиларни соғлиғини мустаҳкамлаш саволларига тегишли жамоа шартномасининг бўлимини тузишда қатнашади ва корхона бўлинмалари санитар ҳолатини паспортлаштириш ишларини бажарилишини ташкиллаштириши;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалланишлари текширувида қатнашиши, уларни олдини олиш бўйича тадбирлар тузиши ҳамда ҳисобга олиш ва сабабларини тахлиллаши;

давлат ихтисослаштирилган назорат органлари тақдимномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тадбирларини тузиши ва тадбирларни бажарилишини назорат қилиши;