хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни «наряд-рухсатлар» расмийлаштириб бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари, мутахассларининг меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиши;

давлат органлари назорати остида бўлган ускуналарни қайд этиш ва техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши;

технологик ускуналарни ишлатиш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этилишини таъминлайди.

Корхона бош энергетиги мажбуриятларига:

жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режасининг тегишли бўлимларини ҳамда электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини бузилмасдан таъмирлашнинг график-режасини ишлаб чиқиши ва келишиши, уларни бажарилишини назорат қилиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларига хизмат кўрсатувчиларига меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, йўриқномаларига ўқитиши, вақти-вақти билан билимларини текширишни ўтказилишини ташкиллаштириши;

корхона электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларининг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ҳамда уларни хавфсиз ишлатилишини назорат қилиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини, жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга фойдаланишга қабул қилишда қатнашиши, уларни текшириш ҳамда синашни ташкиллаштириши;

давлат органлари назорати остида бўлган энергетик ускуналар ва системаларни қайд этиш ҳамда техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажарилишини, хавфсиз жиҳозлар ҳамда самарали ҳимоя воситаларини тадбиқ этиши;

меҳнатни мухофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1- ва 2- босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3- босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;

электр ускуналари, энергетика қурилмалари ва системаларига хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, меҳнатни мухофаза қилишдан намунавий йўриқномаларга қўшимчалар киритишда қатнашиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини ишлатиш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ қилиши;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини МХСТ, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрларидан билимларни текшириш комиссияси ишида қатнашиши, лавозимига кўра, электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилишини таъминлаш киради.

Пахта тозалаш корхоналари цехсиз таркибли бўлиб, уларда пахтани тозалаш, пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлашнинг узликсиз машиналари тизимида бажарилади ва смена бошлиғи – смена устаси бу машиналар системасини (асосий ишлаб чиқариш жараёнини) бошқарилишини ташкиллаштиради. Смена устасининг иш зонасига пахтани ҳаво билан ташигич қувурларига узатиш, пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш, линтерлаш, пресслаш, уруғлик чигитларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш, тозалаш ва қайта ишлаш участкалари, толали маҳсулотлар тойларини тахтлаш ва чигитларни омборларга жойлаштириш жойлари киради.

Смена устаси (тайёрлов маскани бошлиғи) — иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини, санитар-маиший хизмат кўрсатилишини тобора яхшиланишини, бино ва иншоотларни хавфсиз ва соз ҳолатда бўлишини, ишлаб чиқариш жараёнларини ва ускуналарини ишлатилишини МХСТ талаблари асосида олиб борилишини таъминлайди; меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозири билан биргаликда ишчиларни меҳнат қонунларига, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва йўриқномаларига риоя қилишларини назорат қилади; ишчиларни хавфсиз иш усуллари ва услубларига ўқитиш, билимларини текшириш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бевосита иш жойларида дастлабки, даврий, навбатдан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқларини ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди; иш жойида йўл-йўриқларни рўйхатдан ўтказиш журналини юритади ва иш участкасида бажариладиган йўриқномаси бўлмаган ишлар ва касбларга йўриқномалар ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради; ишлаб чиқариш ускуналари, бино ва иншоотларини бузилмасдан режали таъмирлашни ўз вақтида олиб борилиши ҳамда уларни таъмирлашда хавфсиз меҳнат шароитларини яратилиши, хавфсизлигига юқори даражадаги талаблар қўйиладиган хавфли ишларни бажарилишига «наряд-рухсат”ларни расмийлаштириб ишларни бажарилишини ташкиллаштиради; ускуналар, қурилмалар, ёпгичлар (чегараловчилар, тўсиқлар), сигналлаш ва автоматика воситаларини тўғри ишлатилиши ва ҳолатини, иш жойларини шамоллатиш (вентиляция) қурилмалари, ёритилганлиги, электр ускуналари, электр-газ-пайвандлаш ускуналаридан хавфсиз фойдаланишни назорат қилади, меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга оширади; санитар-маиший хоналар ва қурилмаларнинг (кийим алмаштириш, ювиниш, исиниш хоналари ва б.қ.) қониқарли даражада бўлиши ва уларнинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаши; иш, ҳудуддаги юриш, цехлардаги ўтиш жойлари чекланмаслиги, тўсилмаслиги, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш майдончаларида материаллар ва чиқиндиларнинг бетартиб тўпланишига йўл қўймаслиги; ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида зудлик билан корхонани иш берувчисига хабар беради, бахтсиз ҳодисаларни текширишини олиб бориш, жароҳатланишлар ва касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этиши; меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли (маъмурий-жамоа) назоратининг иккинчи босқичини ўтказилишини ташкиллаштириши ва унда қатнашиши; ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишловчиларга амалдаги меъёрларга кўра ўз вақтида тиббий профилактика таомлари, сут ва махсус совунлар беришни ташкиллаштириш; меҳнатни мухофаза қилиш бурчагини ташкил қилиш ва ишларни бажарилишини хавфсиз усуллари ва услубларини тарғиботини уюштиради, меҳнатни мухофаза қилишнинг кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан участкани таъминлайди, меҳнат хавфсизлиги бўйича корхоналарнинг илғор тажрибаларини қўллашни ташкиллаштиради.