Навбатдан ташқари йўл-йўриқ бериш ишловчи билан алоҳида ёки ишловчилар гуруҳи билан кириш йўл-йўриғи бериш ҳажмида ўтказилади.

Ўтказилган дастлабки, қайта ва режадан ташқари йўл-йўриқлар тўғрисида иш жойида йўл-йўриқ ўтказилишини қайд этиш журналида (Жадвал-5.2) ёзиб борилади.


Жадвал-5.2


Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқ қайд этиладиган журналнинг

биринчи ва кейинги бетларини расмийлаштириш



Жадвал-5.2 (давоми)



Иш жойида дастлабки, қайта, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни смена устаси (цех, лаборатория, бўлим, қурилиш участкаси бошлиғи) ўтказиши керак. Уста ёрдамчиси ва бригадирларнинг йўл-йўриқ ўтказишларига рухсат этилмайди.

Хавфли, бажарилишидан олдин наряд-рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажаришдан олдин иш қатнашчиларига мақсадли йўл-йўриғи берилади.

Ўтказилган мақсадли йўл-йўриғи тўғрисида хавфли ишни бажаришга расмийлаштирилган наряд-рухсатда қайд этилади. Йўл-йўриқ олган, лекин текшириш пайтида билими қониқарсиз эканлиги аниқланган ишловчини ишни бажаришига йўл қўйилмайди. У қайтадан йўл-йўриқдан ўтказилиши керак.

Янгидан ишга қабул қилинганларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш. Барча янгидан ишга қабул қилинаётган малакасиз, яъни касби ва иш стажига эга бўлмаган ишловчилар, касб-ҳунар ўқув юртларини тугатганлар, касбини ёки хизмат кўрсатувчи ускуна тури алмаштирилаётган ишчилар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилиши керак. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, асосий касбга ишлашга тайёрлаш билан биргаликда ҳажми 15 соатдан кам бўлмаган дастур (Илова-5.3) асосида олиб борилиши керак.

Меҳнатнинг хавфсиз иш усулларига амалий ўқитиш ва ўргатиш тегишли тайёргарликка эга бўлган йўл-йўриқ берувчи ёки бошқа мутахассис томонидан ишлаб чиқариш цехлари, меҳнатни мухофаза қилиш кабинетларида ҳамда тажрибали ишчилар томонидан ишлаб чиқариш участкаларида ўтказилиши керак.

Ўқиш тугагандан сўнг ҳар бир ишчининг олган назарий билимлари ва меҳнатни хавфсиз бажаришнинг амалий усулларини ўрганганлиги дастур ҳажмида доимий амал қилувчи комиссия томонидан текширилиб турилиши керак. Малака комиссиясининг ишида корхонани меҳнатни мухофаза қилиш муҳандиси қатнашади.

Билимларни текшириш оғзаки сўраш ёки билимларни текширишнинг техник воситалари ёрдамида ҳар бир ишчи билан алоҳида ўтказилади. Текширилганда қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар, қайта тайёргарликдан ўтганларидан сўнг, билимлари қайтадан текширилиб кўрилиши керак.

Янгидан ишга қабул қилинаётган иш бажаришга малакаси бўлган ишчилар ва касб-ҳунар ўқув юртлари битирувчилари мустақил ишлашга рухсат этилишидан олдин хавфсизлик талабларини тўғри бажарилиши бўйича текширувдан ўтказилишлари керак. Қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар ишга қўйилмайди. Улар қайтадан ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.

Билимларни текшириш натижалари комиссиянинг мустақил ишлашга рухсат этилиш хулосаси билан биргаликда комиссия қарорида қайд этилиши керак. Ишчини мустақил ишлашга рухсат этилганлиги назорат варақасида ҳам қайд этилиши керак.

Янгидан лавозимга тайинланаётган барча муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари корхонанинг доимий амал қилувчи комиссияси томонидан текширилиб кўрилиши керак.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш. Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни (хавфи юқори ишлар) бажарувчи шахслар ишлашга фақат махсус ўқитилгандан (тайёрлангандан) ва ишлашга рухсат этилганлик ҳақида малака комиссиясининг рухсатномасини (гувоҳнома) олганларидан сўнггина қўйилиши керак.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касблар ва ишлар рўйхати (Илова-5.5) ҳар бир корхонада касаба уюшмаси билан ҳамкорликда бош муҳандис томонидан аниқланади ва касаба уюшмасининг техника инспектори билан келишилиб корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.