Шу ўринда ҳиссиёт (емоция) ва туйғулар ўртасидаги фарқни аниқлаб олсак. Ҳиссиёт – асаб тизимининг иши ташқи ёки ички таъсир натижасида жумбушга келган ҳолат. Бунда танадаги табиий жараёнлар бузилади, турли ҳиссиётда турлича моддалар ишлаб чиқарилади ва асаб толаларини «қитиқлайди». Бунда тана катта қувват сарфлайди – буни кучайган терлаш, титроқ ёки совуқ тер сифатида билиш мумкин. Эмоциялар қисқа муддатли ҳолатдир – чунки тана узоқ муддат бундай ҳолатга чидай олмайди ва бу ҳолатдан ўзини олиб чиқишга интилади. Табиий ҳолатда ҳиссиёт ҳеч қачон юзага келмайди – уни фақат ақл пайдо қилиши мумкин. Агар тана ҳиссиётни ўз вақтида бостира олмаса, иммунитет одамни ҳушсизлантириб, қувват сарфини тўхтатишга мажбур бўлади.

Конец ознакомительного фрагмента.

Купите полную версию книги и продолжайте чтение
Купить полную книгу