Юқорида келтирилган илмий ишларни таҳлил қилар эканмиз, уларда ёритилган фикрларни 19-асрда яшаган машҳур педагог ва маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг «Берилaдигaн билимлaрнинг болa ёши вa билим дaрaжaсигa мос келиши, болaнинг билимлaрни онгли ўзлaштиришгa эришиши, билимнинг болaгa моддий вa мaънaвий фойдa келтириши» кераклиги тўғрисида айтган ўгитлари билан ҳамоҳанг эканлигини кўришимиз мумкин [162]. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, болаларни ўқитиш, тарбиялаш, хусусан, уларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш – умуминсоний иш бўлиб, бу макон, миллат, ирқ ва жинс танламайди. У ҳар бир инсонга, ҳар бир болага тенг, тааллуқли бўлади.

Юқорида таъкидланганидек, ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида кўплаб тадқиқот ишлари бажарилган бўлса-да, технология фани машғулотлари жараёнида ўқувчилар-нинг ижодкорлик қобилиятини таркиб топтириш ва ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқиш муаммоси мажмуавий ҳолда ўз ечимини топмаган. Фикримизча бу муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул ечимига технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологияларидан фойдаланиш ишларини амалга ошириш, унинг илмий-методик омилларини ишлаб чиқиш йўли билан эришиш мумкин [91; 144-145-б.; 103; 102-103-б.; 119; 76-77-б.; 130; 118-120-б.].

Бу ғояни илгари суришда қуйидагиларга таянилди: биринчидан, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг субъекти бўлган ўқувчи шахсини етук мутахассис сифатида шакллантириш учун аввало мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш ишлари педагогик-психологик ташхис қилишнинг замонавий технологияси асосида амалга оширилиши зарур. Хусусан ўқувчиларни келгусида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ёки ҳунар мактабларига жалб этиш масалаларини чуқурроқ ўрганиш керак. Шунингдек, миллий менталитетимиз хусусиятларини ўзида акс эттирувчи замонавий ташхис методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур; иккинчидан, умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари ўзлари эгалламоқчи бўлган мутахассислик, унга тайёрланишдаги таълим жараёни ва ишлаб чиқаришдаги амалий фаолият хусусиятлари тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлишлари лозим. Бу масаланинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан битирувчи синф ўқувчилари билан ишлашдаги касбга йўналтириш ишлари самарадорлиги билан узвий боғлиқ. Чунончи, бугунги кунда юқори ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг аксарияти халқ хўжалигида мавжуд эҳтиёжни эътиборга олмаган ҳолда бир нечта энг нуфузли олий ўқув юртларидагина ўқишга интиладилар. Бироқ битирувчи синф ўқувчилари нуфузли ва ватанимиз равнақи учун ниҳоятда муҳим, стратегик аҳамиятга эга бўлган тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, радиотехника ва алоҳида таъкидлашни талаб этадиган аграр соҳадаги мутахассисликлар тўғрисида етарли тушунчага эга эмаслар. Бу борадаги муаммолар ечимини касбга йўналтириш ишларининг янги технологиясини илмий асосда ишлаб чиқиш орқали ҳал этиш мумкин бўлади, деб ҳисоблаймиз. Бинобарин бу масалани ижобий ҳал этилиши келусида ўқувчиларни қайси касбларда қандай ижодкорлик ишларини амалга ошириш йўналишларини аниқлаб олишга ҳам ёрдам беради; учинчидан, ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш жараёнида ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятига жалб қилишнинг моддий воситавий асосини таъминлаш билан бирга улардан самарали фойлаланишни таъмин этувчи илмий-методик асослар яратилмоғи лозим. Маълумки ҳар қандай соҳани жаҳон талаблари даражасида тараққий эттиришнинг энг асосий омили илғор технологиялари-дан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Жумладан, техник ёки бадиий ижодкорлик фаолиятининг маҳсулини замон талаблари даражасида бўлиши учун энг сўнгги ахборотлардан фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Шу сабабли янги ахборот технологияларини мамлакатимиз ўқув юртлари эҳтиёжи ва имкониятларига мос келадиган педагогик-психологик асослаш ижодкор-лик технологиясини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши саналади; тўртинчидан, бўлажак ўқитувчи мутахассисларни тайёрлаш жараёнида уларни ўқувчиларни ижодкорликка ўргатиш бўйича билим ва кўникмаларни