Электр токи билан жароҳатланиш – ишлаб чиқариш жароҳатининг бир тури.

Электр токи билан жароҳатланиш сабаблари.

Жабрланувчига шифокор келгунча дастлабки ёрдам кўрсатиш.

Содир бўлган ҳодиса тўғрисида иш устасига, цех бошлиғига хабар қилиниши. Тиббий пунктга мурожаат этилиши.

Бахтсиз ҳодисадан зарар кўрган жабрланувчи ишловчига етказилган зарарни корхона томонидан қопланиши.

Меҳнат хавфсизлиги талабларини бажаришда ишчининг мажбуриятлари.


6-мавзу. Меҳнат гигиенаси (2 соат)


Хавфли ишларни бажаришда ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари: шовқин, титраш, чангланганлик, газланганлик, юқори ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги ва бошқалар.

Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам организмига таъсирини камайтириш.

Технология жараёнини (ишларни) санитария-гигиена жиҳатдан баҳолаш ва уларни зарарли ишлаб чиқариш омиллари.

Зарарли газлар, чанглар ва бошқа аэрозолларнинг йўл қўйиладиган концентрациялари.

Касб касалликлари ва зарарланишлари, уларнинг асосий сабаблари.

Касб касалликларини олдини олиш. Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари мавжуд ишларни бажаришда меҳнатнинг гигиена шартларига риоя этилиши.

Ҳавони чангсизлантириш ва тегишли микроиқлим яратиш.

Вентиляция, унинг мақсади ва вазифалари.

Ёритилганлик. Меҳнатни илмий ташкил этиш лойиҳалари асосида иш жойини ташкил қилиш. Сув ичиш тартиби.

Шахсий ҳимоя воситаларининг вазифаси ва қўлланилиши. Махсус кийим, махсус пойафзал, сақлагич мосламаларининг берилиш, сақланиш ва улардан фойдаланиш тартиби. Ишчиларнинг шахсий гигиенаси. Меҳнат қилиш, овқатланиш ва дам олиш тартиби.


7-мавзу. Ёнғин хавфсизлиги (3 соат)


Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда ёнғин ва портлаш содир бўлиш хавфи мавжудлиги ва сабаблари.

Портлаш хавфи бор ва енгил алангаланувчан материаллар ҳамда эритмалар хусусиятлари. Портлаш ва ёниш хавфи бор муҳит.

Тутун, учқун, ёнғин, куйик ҳиди ва шунга ўхшаш бошқалар сезилганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари. Ҳодиса ҳақида хабар қилиш.

Ёнғинда сигналланилиши.

Ёнғин ва ўт чиққан манбаъни бартараф этиш воситалари ва усуллари. Ёнғинга қарши ускуналар самарадорлигининг аҳамияти.

Дастлабки ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари.

Ёнғин содир бўлган ҳолларда бинолар ичидан одамларни эвакуация қилиш йўллари.


Илова-5.5


Пахта тозалаш корхоналарида бажариладиган, хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларнинг намунавий рўйхати


1. Тегишли юк кўтариш қобилиятига эга бўлган кранлар бўлмаганда оғир ва қўпол юкларни кўтариш, тушириш ва ташиш.

2. Циклон, сепаратор ва ғилдирагининг диаметри 500 мм дан катта бўлган вентиляторларни монтаж ва демонтаж қилиш.

3. Пахта хом-ашёсини узатиб бериш (перевалка) агрегатларини таъмирлаш.

4. Ҳавозаларсиз ва тагликларсиз баландлиги 2 м дан юқорида таъмирлаш ва монтаж ишларини бажариш.

5. Ёнувчан модда солинадиган сиғимларни электр ёки газ билан пайвандлагичда пайвандлаш.

6. Резевуарлар, цистерналар, қудуқлар, туннеллар, ўралар, бункерлар, тутун қувурлари ва ўтхоналарда электр ёки газ билан пайвандлагичда пайвандлаш.

7. Босим остида ишлайдиган сиғимларни очиш.

8. «Ўзсаноатконтехназорат» органи томонидан рўйхатдан ўтказилмайдиган босим остида ишлайдиган сиғимларни синаш.

9. Газ қувурлари ва электр кабеллари ўтган жойлар яқинида ер қазиш ишларини бажариш.

10. Ацетилен генераторларини таъмирлаш. Кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар, енгил алангаланувчан суюқликларни ва суюлтирилган кислородни ортиш, тушириш, ташиш ва сақлаш.

11. Шнеклар, элеваторлар, пневмоташигичлар ва бошқа ҳаво ўтказувчилар, циклонлар, вентиляторлар, сепараторлар, жин, линтер ва гидропрессларни таъмирлаш. Гидропресс ускуналарининг остки чуқурларини тозалаш.