Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари (тиббий пунктга мурожаат этиши, ҳодиса ҳақида хабар қилиши). Жабрланувчига дастлабки ёрдам кўрсатиш.
Меҳнат хавфсизлиги талабларини бажаришда ишчининг мажбуриятлари.
6-мавзу. Меҳнат гигиенаси (2 соат)
Иш жойида ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари: шовқин, титраш, чангланганлик, юқори ҳарорат, ҳавонинг намлиги ва бошқалар. Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам организмига таъсирини камайтириш.
Вентиляция ва унинг самарадорлигини ошириш учун назорат қилиш. Ёруғлик системалари ва улардан фойдаланишда хавфсизлик талаблари.
Иш жойининг санитар маданияти.
Шахсий ҳимоя воситаларининг вазифаси ва қўлланилиши.
Махсус кийим, махсус пойафзал, сақлагич мосламаларининг берилиш, сақланиш ва улардан фойдаланиш тартиби. Ишчининг шахсий гигиенаси. Сув ичиш тартиби.
7-мавзу. Ёнғин хавфсизлиги (2 соат)
Портлаш хавфи бор ва енгил алангаланувчан материаллар ҳамда эритмалар хусусиятлари. Портлаш ва ёниш хавфи бор муҳит.
Иш жойида, участкада, цехда ёнғин ва портлаш содир бўлиш эҳтимоли ва сабаблари.
Тутун, учқун, ёнғин, куйик ҳиди ва шунга ўхшаш бошқалар сезилганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари. Ҳодиса ҳақида хабар қилиш. Ёнғинда сигналланилиши.
Ёнғин ва ўт чиққан (алангаланган) манбаъни бартараф этиш воситалари ва усуллари. Ёнғинга қарши ускуналар самарадорлигининг аҳамияти.
Дастлабки ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари.
Ёнғин содир бўлган ҳолларда бинолар ичидан одамларни эвакуация қилиш йўллари.
Илова-5.4
Пахта тозалаш корхоналари ишловчиларини, меҳнат хавфсизлигидан юқори талаблар қўйиладиган, хавфли ишларни бажаришга ўқитишнинг намунавий дастури
Намунавий дастур касбий тайёргарликка эга ва меҳнат хавфсизлигидан юқори (қўшимча) талаблар қўйиладиган ишга кираётган ишчиларни махсус ўқитишга мўлжалланган. Ушбу намунавий дастур асосида, ҳар бир корхона ишлаб чиқариш ва бажариладиган иш турлари хусусиятларига кўра, хавфли ишларни бажариш учун ўз дастурларини ишлаб чиқади.
Корхоналарда ушбу дастур бўйича ўқитиш иш жойида дастлабки йўл-йўриқ ўтказилишига қадар олиб борилиши керак. Хавфсизлилигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажаришга ўқитилган ва текшириш натижасида ишларни хавфсиз бажариш бўйича қониқарли билим даражасини кўрсатган шахсларга ишлашга рухсат берувчи гувоҳнома берилади.
Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи
ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишнинг мавзулари режаси
Дастурнинг тузилиши
1-мавзу. Меҳнат хавфсизлиги. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари (3 соат)
Меҳнат шароитларини яхшилаш ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари.
Хавфсизлик талаблари стандартлари.
«Меҳнат хавфсизлиги», «ишлаб чиқариш хавфи», «ишлаб чиқаришнинг хавфли омили», «ишлаб чиқариш жароҳати», «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса», «касб касаллиги» тушунчаларининг таърифлари.
Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари меъёрлари ва талаблари (хавфи юқори бўлган муайян иш турлари мисоллари).
Корхонага янгидан қабул қилинган ишловчиларни ишлашга рухсат этиш тартиби.
Ўқитиш ва йўл-йўриқ бериш тартиби. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш.
Корхонада меҳнат хавфсизлигини белгиловчи ички меҳнат тартиби қоидалари.
2-мавзу. Ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлиги (3 соат)
МХСТ ни ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлигига бўлган талаблари.
Машиналарнинг хавфли жойлари.
Тегишли ускунага хизмат кўрсатаётган ишловчининг хавфсизлигини таъминлаш. Ускуналарнинг ҳимоя воситалари, сақлагичлари, ҳимояловчи ёпгичлари, тўсқичлагичлари, хавфларни сигналловчилари, тўхтатиш қурилмаси, сигналлаш ранглари ва хавфсизлик белгилари, ускуналарнинг ерлатилиши ва симларнинг ихоталаниши.