Пахта тозалаш корхоналари учун ишчиларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишни намунавий дастури
Намунавий дастур ишчиларни асосий ва турдош касблар ҳамда иш малакаларини оширишда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишга мўлжалланган. Ушбу намунавий дастур асосида, ҳар бир корхона ишлаб чиқариш ва бажариладиган иш турлари хусусиятларига кўра, ўз дастурларини ишлаб чиқади.
Дастурнинг тузилиши
1-мавзу. Меҳнат хавфсизлиги. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари (2 соат)
«Меҳнат хавфсизлиги», «ишлаб чиқариш хавфи», «ишлаб чиқаришнинг хавфли омили», «ишлаб чиқариш жароҳати», «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса», «касб касаллиги» тушунчаларининг таърифлари.
Муайян иш турлари ускуналари учун ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари.
Йўл-йўриқ бериш ва ўқитиш тартиби. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар.
Корхонада меҳнат хавфсизлигини белгиловчи ички меҳнат тартиби қоидалари.
2-мавзу. Ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлиги (3 соат)
Машиналарнинг ишчи механизмлари. Бошқариш органлари ва назорат асбоблари. Тўхтатиш (тормоз) системаси. Машина ва ускуналарнинг хавфли жойлари.
Ускуналарнинг ҳимоя воситалари, сақлагичлари, ҳимояловчи ёпгичлари (чегараловчилари), тўсқичлагичлари (блокировка), хавфларни сигналловчилари, юқорида жойлашган қисмлари ва механизмларига хизмат кўрсатиш нарвонлари, майдончалари, тақсимлаш шитлари ва шунга ўхшашларга қўйиладиган талаблар.
Ускунанинг ерлатилиши (ерга уланиши) ва симларининг ихоталаниши (изоляцияланиши).
Ускуналарнинг хавфли жойларини жипс беркитилиши. Ҳавони вентиляция ёрдамида тўлиқ алмаштириш ва қисман сўриб олиш системалари. Иш жойини ёритиш. Қизиган сиртларни иссиқликдан ихоталаш.
3-мавзу. Ишни ташкил қилиш ва иш ўрни (2 соат)
Иш тартиби. Ишчининг ёлғиз ўзи ва бошқа ишчилар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишларнинг бажарилишини ташкил этиш. Бригада аъзолари ўртасида мажбуриятларни (ишларни бажарилишини) тақсимлаш. Ишларнинг бажарилиш тартибига риоя этилганлиги (мувофиқлаштирилганлиги).
Иш жойининг тузилиши ва ташкил этилишига қўйиладиган талаблар. Иш жойини тайёрлаш. Тозалик ва тартибга риоя қилиш. Иш асбоблари (инструментлари), мосламалар, идишларни рационал жойлаштириш, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни хавфсиз тахтлаш.
Зарарли кимёвий моддаларнинг қўлланилиши ва сақланиши.
Сменани қабул қилиш ва топшириш тартиби. Ускунани, ўлчов ва текширув асбобларини ерга улаш, ҳимоялаш ва сақлагич қурилмаларини, иш асбобларини, мосламаларини, жойни ёритиш ёритгичларини кўздан кечириб текшириш, уларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиш. Иш жойининг тозаланганлиги. Ўзининг бевосита бошлиғига аниқланган камчилик ва носозликларни хабар қилиш.
4-мавзу. Технология операцияларини бажаришда хавфсизлик талаблари (2 соат)
Технология жараёнлари операцияларини бажарилиш тартиби. Асосий технология операцияларини бажаришда ишлашнинг хавфсиз услублари: ускунани ишга тушириш, машинага хом-ашё узатиш, уни қайта ишланишини назорат қилиш ва бошқариш, қайта ишланган маҳсулотларни олиш, чиқиндиларни йиғиштириб олиб ташлаш.
Ускунага хавфсиз хизмат кўрсатиш: ускунани ишга тушириш, ростлаш, тўхтатиш, тозалаш ва мойлаш.
Босим остида ишлайдиган аппаратларга хизмат кўрсатиш операцияларини хавфсиз бажариш: ортиш-тушириш, аппаратлар қопқоқларини очиб-ёпиш ва босимнинг рухсатли қиймати.
5-мавзу. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш. Жароҳатланувчига шифокор келгунча бирламчи ёрдам кўрсатиш (2 соат)
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш. Ишлаб чиқаришга мос жароҳатланишлар мисоллари. Электр токи билан жароҳатланиш – ишлаб чиқариш жароҳатининг бир тури. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тадбирлари. Электр токи билан жароҳатланиш сабаблари.