Беҳақорат, бемуболаға!
Ҳа! Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарра эрмас.
Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарранинг ўзигина бўла олмас!
Ул моддийланмишликдаги ягона зарра ортида, демакким, ўз кўламига солиб тафаккур этилса, моддий борлиқ-коинот ортида онинг моддий мавжудликдаги ҳаракатин содир эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва ул номоддий қонуният ва номоддий куч тарала турур номоддий воқеълик, номоддий манба ҳам мавжуд бўлмоқлиги онинг учун, онинг қонуниятли тафаккурда тургич соғлом номоддий ақли учун, қонуниятга айланур.
Яъни, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.
Ҳа, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.
Айнан мана шул ёндашув одамий мавжудотни моддий нуқтаи назарли дунёвий одамий мавжудотликдин номоддий нуқтаи назарли номоддий онги мутлақ қонуниятлардин қонуниятлана турур дунёвий одамий мавжудотлик даражасига кўтарур.
Қонуниятсизлик моддий борлиқ унсури бўлмиш сайёрада ўзидин доимий ўз номоддий моҳиятида моддий ўрамда янгидин кўпаймоқлик жараёнида турмиш одамий мавжудотни номоддий, такроран (!), номоддий моҳият бирла моддий вужудда ўз мавжудлигин сақламоқ йўлида онга ҳамиша хавф солур.
Тўғри, одамий мавжудот ижтимоий бирликка айланмамиш даврлардин бир-бирин маҳв этувчан, хосса эрмас, хусусият ҳам эрмас, балки сифат бирла номоддий жонли мавжудот сифатида мавжуд бўлиб келмишига қарамай, асли, одамий мавжудотнинг бош ғаними одамий мавжудот эрмас!
Йўқ! Одамий мавжудотнинг бош ғаними онинг ўзидин ҳам хавфлироқ эрур!
Одамий мавжудотнинг бош ғаними ҳар одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятида содир бўлмиш номоддий (!) қонуниятсизлик, ондин вужудга келур номоддий қонуниятсиз жараёнлар эрур, бас! Ҳа! Тонг!
Одамий мавжудотким, ўзига ўзи қирғинлар келтира ўз мавжудотлик зотин қириб тугата олмас, йўқ, барибир яна кўпайиб, ер юзида таралиб тураверур, таралиб бораверур.
Лек онинг номоддий моҳиятидаги қонуниятсизлик эрса, онинг номоддий моҳиятин ўз мавжудотлик даражасига нисбатан беривож қолдирмишлиги сабаб охир-оқибат одамий мавжудотнинг мавжуд турмишлиги учун мутлақ совий ўз имкониятларин тугатур сайёра юзасида нотабиий равишда йўқ бўлиб кетмоқлик хавфи бирла дахл қила турур.
Ҳа! Айнан шундоқлар эрур!
Ва нечук шундоқлар эрканин муқаррар қонуният эрмас, балки хавф эркани, албатта, ўз ўрнида, келгусида, балким навбатдаги китобда ўқугучига аён бўлгусидур.
Ҳа! Қонуниятли тафаккур йўлига чиқмоқлик учун одамий мавжудотга, бул ўринда, ақл соҳибига ёритилур номоддий қонуниятлар ҳали мўлдин мўл эрур…
Бу даврлар қадар одамий мавжудотнинг тафаккурда қонуниятларни англамоқ учун фикрлов нуқтасин ўзи йўқ, кашф этилмиш ҳар қонуниятларга ҳар соридин, дунёвий манфаатдорлик сабаб ҳар йўналувлардин қаралур ва ул қонуниятлардин ўз дунёвий ҳаёти учун етарли, балки зиёда натижаларга эриша билмишига қарамай, барибир, оқибат моддий борлиқ-коинот қонуниятли тартибда мавжудлигин англай билмас ва ул ҳар сорилик каби қонуниятсизликлар сабаб онга борлиқ-коинот қонуниятсиздек, қонуниятлилик таралур манбали эрмас, балки номаълум йўналувдин номаълум йўналув томон сачроқ таралур моддий мавжудлик сифатида турмиш ҳолатда англанур.
Одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий борлиқ-коинот, дунё ва ҳаётда мавжуд барча моддий намоёнликлар ўзига хос хосса ва хусусиятлар бирла турфаланмоқлиги, аларнинг юмшоқ, қаттиқ, суюқ, ҳавво унсурларин пайдо этмоқлиги ул бош зарралар атрофида мудом айланмиш йўлдош зарраларнинг сони, аларнинг бош заррага узоқ-яқинлик муносабатидин пайдо қилмиш хосса ва хусусиятлари, ул хосса ва хусусиятларни номоддий қонуниятли номоддий куч содир эта турмоқлигидин ўзга жараён бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас. Қонуниятли ўзга манба, асос, қонуният мавжуд эрмас.