Бўлиб ҳамким, янаким онинг ўзи ҳам асосий, яъни бошқарув моҳияти моддий вужуд эрмас, балки номоддий моҳият бўлмиш мавжудот бўлса!
Холисликдин билдирилмоқда, бул қонуниятларни, ҳатто, одамий мавжудот ўз фойдаси учун тан олмоқликка маҳкумликда турмиш эрур, асли.
Чун ана шул қонуниятни тан олмоқлик номоддий моҳиятли одамий мавжудотни моддий мавжудликдаги дунёвий аталмиш ҳаётин, яъни моддийликдаги моддий ва номоддий бирлик сифатида мавжудлигин қонуниятга солур, тан олмаслик эрса, онинг моддийликдаги мавжудлиги жараёнида воқеъликка ўз назарида қонуниятлилик бирла, аслида, моддий воқеъликда саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин ғира-шира оча билмиш”лик ҳолатида қолмиш, турмиш одамий мавжудотни ул буҳрон ўз домида яна қолмоқликка маҳкум этур, бас! Ҳа!
Ул номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракат босимиким, сусаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро зичланса, ул ҳаракат босимининг кучаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро оралиги ёйилур. Бул жараён ҳам аниқликдаги қонуният эрур.
Айнан мана шул жараён моддий борлиқ воқеълигида жисмларнинг жинсланувин, турфа зичликларда, яъни қаттиқ, юмшоқ, янаким суюқ, ҳавво кўринувларида моддий намоён турмоғин таъминлар, ўзга қонуният мавжуд эрмас.
Ул бир турлук зарравий унсурлардин моддий борлиқ-коинотда таралмиш мавжудки моддий жисм, унсурларнинг жинсда турфавийлиги ул бош зарранинг онинг атрофида айланмиш йўлдош зарралар бирла муносабатидин чиқиб келур ва шу тахлит давом этурки, моддийликни, вазнни ўз қонуниятдор ҳаракатлари бирла содир этурлар.
Ёинки ўзгачами?
Ёинки ўзгача бўлмоқлиги ҳам мумкинми эрур?
Қайдин? Қай қонуниятга кўра?
Ўз ўрнида келтирилмоқда, лек батафсилликлар ҳам, албатта, келур, қонуниятли тафаккур учун ўз-ўзидин, бехосликдин, йўқлик каби тушунчалар мутлақ ёт эрур, яъни қонуниятли тафаккур одамий мавжудотда воқеъликка мутлақ тиниқ, қонуниятдор қаровни шакллантирур.
Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий айлана ҳаракат бирла моддий воқеъликни вужудга келтира турмиш моддий зарра моддий ҳаракатин қонуниятли тартибда содир этур эркан, ул бош заррадаги ички ва ташқи йўлдош зарраларнинг мудом ва бир хил тезликдаги ҳаракати ва ўзаро узоқ-яқинлик муносабатларин моддий борлиқ-коинот даражасида номоддий онг етур даражада, ҳа, ҳали, шунчаки, одамий мавжудот номоддий онги имконияти доирасидагина умумлантирилса, моддий борлиқ-коинот узра энг майда заррадин энг улкан жисмлар қадар турфавийлик ҳосил қилиб турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий умумланмаси нақадар ва не қадар қудрат ва имкониятда турмишлигин ҳам бир даражага бўлсада англамоқлик мумкин бўлур!
Ул номоддий қонуниятли номоддий куч-қудрат ул қадар поёнсиз, чегарасиз бўлмоқлиги қонуният эрурки, бул даврлар қадар ва бул даврлар ҳам одамий мавжудот они англаб етмоқликка ноқодирлигидин, йўқ, ноқодир ҳам эрмас, қодир, фақат тўлақонли англаб етмоқликка ожиз мавжудот эрур, лек онинг тафаккурида қонуниятсизлик мавжудлиги сабаб, осонгинаким, они йўқ, яъни номавжуд ҳисоблаб қўя қолур (?) ва ўзи учун мавжуд турмиш моддий воқеъликнинг мавжудлик моҳияти, қолаверса, ул сабаб ўз мавжудлик моҳияти онинг учун мавҳумликда, қоронғуликда, фақатгина моддий нуқтаи назардингина маълумликда, моддий мавжудлик жараёни онинг учун қонуниятсизликларга ўта-ўта бой ҳолат бирла, онинг номоддий онги мисоли данак ичра жонсизликда қолиб кетмиш мағиз каби, номоддий моҳият ва ул тарала турур номоддий борлиқни кераксиз, ёт воқеъликдек ўз номоддий онги учун учун моддий воқеъликдин, «ичкаридин» номоддий маҳкам ёпиб олмишликда турур, холос.