– Нима туғилибди? – деди Сталин, ниҳоят чидолмай.
– Қизалоқ. – Деди Жуков худди шу саволни кутиб тургандек.
Сталиннинг чимириб олган қошлари, ёмғирдан сўнг тарқаган булутдек кўтарилиб кўзлари чақнаб кетди.
– Отини нима қўйишибди? – деб юборди у бехосдан.
– Билолмадим ўртоқ Сталин.
Сталин дарров ўзини тутиб олди.
– Яхши қилибсиз, сўраб суриштириб ўтирманг. Энди уни бизга алоқа-
си йўқ. – Деб ўрнидан туриб, дераза олдидаги стол ёнига борди. Трубкасига тамакисини солиб, чекишни бошлади. У чеккиси келганидан эмас, аксинча кўзлари қизарганини яшириш мақсадида туриб кетганини Жуков фаҳмлади.
– Руҳсат берсангиз, мен бора қолай ўртоқ Сталин. Кеч бўлди эртанги
Сейздга тайёргарлик кўришим керак. – Жуковнинг бу гапига, Сталин бош чайқаб қўйди холос.
Сталин узоқ вақт, девордаги Иван Грозний суратига термулиб турди. Суратда Иван Грозний ёш йигитни қучганча, гилам устида йиғлаб ўтиргани тасвирланган. Йигитнинг жонсиз жасади осилиб ётар, оёқлари яланг оёқ эди. Хона шунақанги рангда тасвирланган эдики, унга қараган кишига, гўё хона уларни борган сари сиқиб бораётгандек туюларди. Тарихда ёзилишича, Иван грозний ўта золим княз бўлган, таҳт талашиб, ҳатто ўз ўғлини ўзи ўлдирган, фақатгина унинг жонсиз танасини қонга беланиб ётганнини кўргачгина, ундаги оталик меҳри уйғониб, у бир неча кунгача ўғлининг устида кўз ёш қилган, деган тахмин илгари суриларди. Суратда айнан шу манзара тасвирланганди.
– Билсанг эди Якоб сени қанчалар яхши кўришимни. Ҳа мен сенга
меҳр беролмадим, ҳа мен онангни асрай олмадим, онанг шўрлик мени деб аваҳта деворлари ортидан чиқди-ю, кўз юмди. Биламан. Ҳаммасини биламан. Мени нима учун ёмон кўришингни ҳам биламан. Аммо нима қилай ҳаёт шундай экан. Меҳрибон бўлишга. Оддий инсон каби, туйғуларимни кўрсатишга менинг ҳаққим йўқ. Аслида сени аҳлоқингга ҳам ўзим айбдорман. Сени кимларнинг қўлига топшириб қўйдим? Мана ота бўлибсан, ҳадемай сен ҳам буни англаб етасан.
– Қизалоқ. – у бироз жўшқинланиб севинчдан лабларини тишлади.
кўзига ёш қалқиб, томчиламай яна ғойиб бўлди. – Қандай экан-а? Кимга ўхшаркин? Наҳотки мен набиралик бўлдим? Бир бор кўрсам армоним йўқ эди. – деган ўй хаёллар билан, тун ярмигача хонасида қолиб кетди.
Якоб ва Зоя меҳмондорчиликда қолиб кетдилар. Анюта хола эса туни билан уҳламади. Ўзи шундоғам бод касали туфайли, туни билан оёқларини силаб уҳлолмайдиган Анюта холага, бу қизалоқ роса дардисар бўлди. Қизалоқ шунақанги ёнардики, ҳатто тез ёрдам ҳам иситмасини тушира олмади.
– Қизчанинг онаси қани? – Деди жаҳл билан, шпристга инекция торт-
ганча сўради врач.
– Улар тўйга, қишлоққа кетишганди. – Деб Врачнинг атрофида гирди-
капалак бўларди, ўзининг дарди етмагандек Анюта хола. Врач тўй сўзини эшитиб, қишнинг қировли кунида Қайси аҳмоқ тўй қиларкан дегандек Анюта холага ҳайротомуз қаради.
– Қандай тўй? Болага ҳозир онаси керак. Қани, бир мартта эмизганда
эди иситмаси Анча тушарди. Қайси аҳмоқ боласини шу ҳолда бировга ташлаб кетади, – деди врач тутоқиб.
– Бу қизалоқ кимлигини биласизми? – деди Анюта хола мақтанган
куйи.
– Ким экан? Оддий қизалоқ,
– Эй йўқ, бу қизалоққа яхшилаб қаранг ўртоқ врач. Бу шаҳсан ўртоқ
Сталиннинг биринчи набираси.
– Нималар деяпсиз? Қанақасига? Уни устига бу камуналкада у нима
қилаяпти?
– Бунинг тарихи узун. Билганим шуки Якоб, яъни қизалоқнинг ота-
си, ҳозир отаси билан уришиб қолишган. Отаси уни уйдан ҳайдаган…
– Тўхтанг, тўхтанг. Тушунмадим кимнинг отаси, кимнинг отаси
билан уришиб қолган? Умуман тушунмадим.
Шу пайт қизалоқ чирқираб қолди. Врач билан Анюта холанинг суҳбати бўлиниб, қизалоқ билан андармон бўлиб кетишди. Шу пайт врачнинг «онаси эмизганда эди» деган сўзидан, Анюта хола чора топилгандек хурсанд, кўзлари чақнаб кетди.