– Азизам, чида ҳозир врач келади. Ким бор-р-р? Тез ёнимга келинг-г-
г! – Дея бақирди Сталин. Надежда унинг қўлида борган сари кўзлари юмилиб борар, энди ҳатто кипригини кўтаришга-да мадори қолмаганди. Совиб келаётган танасини иситиш мақсадида, Сталин унинг қўлларини ишқалади, уни бағрига сўнги бор босаётганини ҳис қилган сари унсиз, ундан «мени ташлаб кетма» дегандек, бармоқларини бирма-бир ўпиб, унга илтижоли боқарди. Ҳаракатсиз, ҳатто нафас олмаётганини сезган Сталин Надянинг юзига уриб кўрди. Уни силкитиб кўрди. Энди гапириш тугул ҳатто иҳрамас, киприкларини ҳам қимирлатмасди. Надянинг жони узилга-нини билган Сталин уни диванга юз тубан ётқизди. Икки қадам ортга тисланиб, қўлига ўша машъум, совуқ тўппончасини, титраган қўллари билан ердан кўтараркан, аламли кўз ёшлари мўйлабидан томчиларди. Кўзида ёш билан Надянинг пешонасига яна бир ўқни жойлади. Ва тўппончани кийими билан артган бўлиб, Надянинг қўллари остига минг афсуслар ичра ноилож, қўлларининг ўзи ҳавода тебранганча, ўша совуқ қуролни ерга ташлади.
Никита Хрущев, Ежов ва ҳизматчилар, кириб келганида Надежда Алиулова аллақачон жон таслим қилиб бўлганди. Сталин эса унинг жасади олдида тиз чўкканча, бошини қуйи солиб, унсиз йиғларди.
– Нима бўлди? – Деб Никита Хрущов ҳаллослаганча кириб келди.
Эшик олдида нафас ростлади-да, атрофга кўз югуртирганча майда қадамлар билан юриб кела бошлади ва жасадни кўриб таққа тўхтади. Эгнидаги костюмини, югураётиб кийиб олганми, ёқавайрон, бир енгидан астари чиқиб ётарди. Сталин ўнг қўлини кўтариб, диванда юз тубан ётган Надянинг жонсиз жасадини кўрсатиб бошини кўтармай йиғлашда давом этди.
Ўнг қўли ерга осилганча сизиб чиққан қон, бармоғининг учида қотиб қолган. Гиламга, челакдан қуйгандек қон сингиган. Диванда ётган жасаднинг фақатгина пешонасигагина сизиб чиққан, аммо диванни булғаб улгурмай қотиб бўлган. Ва жасаддан бир икки қадам нарироқда, карнизи билан полга юлиниб, қонга беланган пардага ишора қилганча:
– Бу қандай юз берди? – Деганди Никита Хрущов, рафиқасини жон-
сиз қўлини қаттиқ сиқиб, мушукчадек йиғлаб ўтирган Сталин, Хрущовга аста, қошларини чимириб ўгирилди-да, бурнингни суқма дегандек озгина зарда ва киноя билан:
– Ўзини ўзи отди. – Деб изоҳ берди. Никита Хрущёв билан Ежов дар-
ров бу кинояни англашди ва албатта суд мед экспертлар ҳам Надежда Алеулованинг кўксидаги ўқ изи ҳақида бирорта ҳужжатга, худди Никита Хрущевдек қайд этишмади. Ўлим қоғозига “ юрак ҳуружи» деб қайд этишдан бош тортган врачлар эса ўша тундаёқ отишга ҳукм қилинди. Ҳужжатга Сталин берган изоҳнинг ўзи кифоя бўлди. Бу хабар тонга қадар ҳаммага тарқалди.
Кремлдан қўнғироқ бўлганида, Жуков уҳлаб ётган эди. Бу хабардан у ўрнидан сакраб турди. Ва телефоннинг трубкаси унинг қўлидан тушиб, бурмали сими, пружинадек осилиб қолган трубкани сакратарди. Бу шум хабар уни эсанкиратиб қўйди. Жуков Сталиндан ҳамма нарсани кутиши мумкин эди-ю, аммо буни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган эди. Трубка ортидаги Власик Николай Сидрович, Жуков уни аллқачон эшитмаётганидан хабари йўқ, тафсилотларни баён қиларди. Жуков ўзига келгач, трубкани олиб гапириш ўрнига, уни жойига қўйди. Ҳали тамомила ўзига келмасдан кийина бошлади. У кўзини бир нуқтадан узмай, нималарнидир ўйлаганча, енгига қўл тиқаркан, ҳеч нимадан бехабар, ярим кечадаги шитир-шитир овоздан рафиқаси уйғониб кетди.
– Нима бўлди ўзи? Қаерга шошиб кетаяпсан? Соат эндигина тунги 3
бўлди ахир. – Деди ўрнидан турар-турмас, бир ёнбошга тиралганча. Кўзларини ишқалаб, каравот ёнидаги, тумбочка устида турган қўнғироқли соатга қаради.
– Сталин, рафиқасини отибди. – Деди Жуков бир нуқтага тикилганча,