Номоддий жон ўзлигин моддий намоён бўлмоқлигида ягона усул (!) сифатида моддийланмиш зарралар тўпламига, боғланмасига зарралар қабул қилмоқ, зарраларни янгиламоқ хусусиятига эгадур. Улким, жонли мавжудотларда, жумладин, одамий мавжудотда ҳам ҳажман ривожлана-ривожлана, моддий борлиққа мослана-мослана ўз қонуниятларига эга бўлмиш модда алмашинуви, яъни зарралар алмашинуви жараёнидур, ул жараёнким, аста ривожлана, сўнгралар шакллар топмиш барча жонли маҳлуқотларда модда алмашинуви хоссасин, моддий алмашинуви жараёнида турмишлигин вужудга келмишига сабаблар бўлмиш.

Нечук, номоддий жонли мавжудотларда моддий емишланмоқ қонунияти вужудга келмиш тура турур?

Ахир, моддий вужуд ичра ўз номоддий моҳиятидин айро турмиш номоддий жон, гар номоддий жон унсури мавжуд бўлмиш моддий зарралар тўпламидин озиқлана, номоддий жонлана турмаса,

– қайдинким, номоддий жон мунтазам номоддий ёлқинлана турмоқликка номоддий куч топур,

– қайдинким, мисолан, одамий мавжудотда моддий мия то қадар тўқималана турур, гар номоддий жон сиртан зарралана, тўқимани вужудга келтира турмас эрса,

– қайдинким, одамий мавжудотдин моддийланмишликдаги зарралардин иборат бўлмиш моддий вужуд териси тинимсиз равишда тўкилиб, тинимсиз равишда янгиланиб турур, гар номоддий жон ичдин тинимсиз равишда ёлқинлана, моддийланмиш зарраларни моддий вужудга келтира, моддий вужудни ичдин янгилай турмаса.

Мана яна бир номоддий қонуният.


Одамий мавжудот номоддий моҳияти, улким иссиқдур, билдирилмишки, ул иссиқлик онинг номоддий нурга унсур эркани сабаблидур, моддий вужудни пайдо қилиб турмиш моддийланмиш зарраларни ҳаракатда, амалда тутиб турмоқ, аларни куйдура емирмоқ хусусиятига эга турур, ул емирмоқликким, моддий борлиқда чўғланмалардин тарала турмиш номоддий нурнинг моддий борлиқдаги моддий жисмларни вужудга келтира турмиш моддий заррани емирмоқ қонуниятидин бўлмоқлигидин ўз қонуният мавжуд эрмас, ул моддийланмиш зарраларким, емирила, боғланув хусусиятин йўқота тўпламдин нари, номоддий жондин аста нари бормоқлик бирла онинг таъсир доирасидин чиқур, оқибат қотур, зарралар умумланмаси-моддий вужуддин нари тўкилмоқ қонуниятига эгадур, онгаким, одамий мавжудот вужуд янгиланмоқлиги сифатида қарар, номоддий моҳият, яъни ирсий тузулмадин ўта таралмиш номоддий жон ирсий тузулма таркибидаги зарраларни емирмоқ хусусиятида турмаслигин сабаби ирсий тузулма таркибидаги ул зарралар мутлақ моддий эрмас (!), балки номоддий жон нур унсуридин эркани сабаб моддий ва номоддий моҳият оралиғидаги унсурлар сифатида емирилмоқликдин ҳоле турурлар ва ирсий тузулмани эрмас, моддий вужудни ташкил этмоқликда турмиш зарралар эрса, ирсий тузулмага нисбатан моддийланмишликда турмишлиги сабаб номоддий жон таъсирида емирилмоқликда турур, ул емирилмоқликким, оқибат моддий вужуд номоддий жонни тутиб турмоқ қонуниятидин чиқур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас, ўзга қонуният соғлом ақл учун қонуният бўла олмас, бас!


Ул одамий мавжудотда моддий вужуднинг тинимсиз емирила, моддий вужуд ичидин янгилана турмиш жараёни моддий борлиқ-табиатда тирикликда турмиш, фаолиятда бўлмиш, яъни яшамиш, ҳаракатда бўлмиш, озиқланмиш, ухламиш жараёнларида одамий мавжудот моддий жисмида тўхтовсиз, муттасил кечур, яъни ул жараён тинимсиздур ва лек одамий мавжудот эътиборидин наридадур.

Дарвоқеъ, одамий мавжудотнинг моддий вужудин ўзи ҳам тўлиқ моддий унсур бўла олмас, тўлиқ моддий унсурнинг мисоли оддий моддий тошдур, одамий мавжудотнинг қотмоқликдин ҳоле моддий вужуди яримдин мўлроқ моддийлик унсуридур. Онда номоддий жон моддий вужудни тарк этгач, сўнг моддий вужуд қотур ва нозич моддий унсурлар жамламаси сифатида нисбатан тездин-оқ зарралар моддий парчалана, ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига, такроран (!), ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига қайтур, бас!