Яна ул номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучдаги қонуниятлардин бириким, ул зарраларнинг ажралув хусусиятидур. Улким ажралур, шул сабаб жинсда бўлинув бўлур. Яъниким қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслар – темир, тупроқ, сув, ҳаввони бўлиб бўлур. Шул қонуният сабаб борлиқда жинслар сочилмиш ҳолда бўла олур ва бўлур. Зарранинг шул ажралув хусусияти сабаб курраи заминда дарахтдин барг, яъни қонуният ажралур, яъни демакким, айнан шул ўриндин моддий борлиқ-коинот ул номоддий борлиқнинг этаги, чекка-чегараси бўлмоқлиги қонуниятга айланур (!), тўкилур, дарёдин пақирда сув ола бўлур, ҳавводин ўз нафас сиғимига яраша жонзотлар нафас олур, жонли мавжудотдин жонли мавжудот ажралиб чиқур ва ул жараёнларнинг барчаси қонуният эрур, ва асли, мўъжизалардур!

Ва мана яна бир қонуният!


Ва, такроран (!), одамий мавжудот учун яна бир қонуниятли исбот сифатида, дарёдин пақирда сув олиб бўлмоқ, ҳавводин ўз нафас сиғимига яраша жонзотлар нафас олмоқ, жонли мавжудотдин жонли мавжудот ажралиб чиқмоқ қонуниятлари таралмиш ул номоддий борлиқ учун моддий борлиқ онинг этаги, чекка-чегараси бўлмоқлиги, номоддий борлиқ томонда моддий борлиқ-коинотнинг бул даражадаги улканлик ва кенг қамровликда мавжуд турмоқлигига сабаблар бўлгич қонуниятли маъно-мазмуни ва номоддий мавжудлик йўналуви, одамий мавжудот тасаввурларига сиғмас номоддий мазмун ва номоддий воқеълик бўлмоқлигин, мавжудлигин қонуниятга айлантирур ҳам!

Яъни номоддий борлиқда ул номоддий қонуниятлар номоддий кучнинг зарраларга таъсири орқали моддий борлиқда одамий мавжудот учун моддийлик асосларин ярата турмаса, қайдинки одамий мавжудот нафас ола олур, таомлана олур, ҳаракатлана олур, кўпая билур? Қайдин?

Ўз-ўзидин шундоқларми?

Ул ҳолда ул ўз-ўзидин содир бўлмоқлиги учун, ахир, асос, сабаб, қонуният қани?

Моддий борлиқда жараёнларнинг ўз-ўзидин содир бўлмоқдадек туюлмишлиги, фақат ва фақат, одамий мавжудот номоддий моҳиятидаги қонуниятсизликлар сабабли эрур, холос.


Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч моддийланмиш заррадин зарра ҳосил этур, аларни ўзаро бириктирур ва ўзаро ажратурми, бас, тош каби қаттиқликда эрмас ва мутлақ номоддий ҳам бўлмамиш одамий мавжудотда мавжуд ирсий тузулмасин ҳам, гар ул мутлақ қаттиқ зарралардин иборат бўлса эрди, ул ҳолда кўпаймоқлик қонуниятига туша олмас эрди, кўпая олмоқлиги ва одамий мавжудотдин одамий мавжудот пайдо бўлмоқлиги ва ажралиб чиқмоқлиги жараёни номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсирида, ул бирла боғлиқ ҳолда кечмаса, соғлом ақл учун яна не қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкин эрур?!


Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучдин зоҳир бўлур номоддий қонуниятлардин яна бириким, моддийланмиш зарранинг таъсирланиб ўзгармоқ, яъни бош зарра таркибидаги йўлдош зарра бош заррага ўз муносабатин ўзгартирмоқ хусусиятидур. Улким шу таъсирланиб ўзгармоқ натижасида турли жинслар вужудга келмишдур. Шул таъсирланмоқ хусусияти бўлмаса эрди, борлиқда унсурлар бир жинсли бўлмиш эрди, яъниким ё тош, ё темир, ё тупроқ, ё ҳавво, уларким одамий мавжудот учун дунёвий мавжудликка асос бўла билмас эрдилар.

Қолаверса, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг зарраларда вужудга келтирур ул зарравий таъсирланмоқ, кўпаймоқ, бирикмоқ қонунияти номоддий борлиқдин эркани сабаб одамий мавжудот ўз номоддий моҳиятида ҳам намоёнлик бера, янги-янги номоддий маънилар пайдо қила билмоқ қонуниятига асослар бўла турур! Не тонг!

Ва мана яна бир қонуният!


Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ул моддийланмиш зарраларда намоён қилур қонуниятларидин яна бириким, номоддий куч ва моддий зарранинг ўзаро номоддий муносабати қонунияти одамий мавжудот номоддий моҳияти «дарча”сида моддий борлиқдин ўзига номоддий нусха олмоқ, номосин нари қилмоқ қонуниятига эга қилмишдур.