Мана яна бир қонуният!
Ёинки одамий мавжудотда қарама-қарши жинсларда бир-бирига интилувчанлик, ёпишувчанлик ёинки қочмоқлик хусусияти ҳам номоддий қонуниятли номоддий кучнинг моддийланмиш зарралар орқали намоён қилмиш ўзаро бирикув ва ажралув хусусиятидин балқиб чиқур, борлиқда ўзга туртки, ўзга асос, ўзга қонуният мавжуд эрмас, бас!
Мана яна бир қонуният!
Не замонлардин бери «ҳаёт нега шундай?» саволига, яъни одамий мавжудот моддий моҳиятида ўзаро бирикув, ажралув, кўпаюв, қаршилик ёинки ҳайриҳохлик хусусиятлари они вужудга келтириб турмиш моддийланмиш зарра ва ўз номоддий моҳиятида ул бирла бир моҳиятда бўлмиш номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуниятли номоддий кучдин вужудга келур хосса ва хусусиятлардин балқиб чиқмас эрса, қайдин ҳосил бўлур, ўзгача бўлмоқлиги қай қонуниятга сиғур?
Ҳеч бир қонуниятга сиғмас, ҳамоники, айниқса, ирсий тузулманинг ўзи ҳам ярим моддийланмиш зарралардин иборат бўлгач! Ҳа!
Ҳаракатдаги бош зарра атрофида йўлдош зарралар айланурми, айнан ул жараёнга монанд борлиқ ва ондаги барча катта-кичик унсурлар айланур, не учун борлиқ-коинот умрига нисбатан бир чақиндек юлдуз-қуёш тасарруфидаги ҳақир ер сайёраси куррасида мавжуд номоддий жонли мавжудотлар ул қонуниятлардин ҳоле, ул қонуниятлардин ташқарида бўлур эркан, ҳамониким, аларнинг номоддий моҳияти ул номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқдин ва моддий вужуди ул номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуниятли номоддий куч таъсиридаги зарралардин ҳосил бўлмиш, йиғилмиш эркан?!
Қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслар алоҳида-алоҳида мавжуддур, аралашиб кетмас, ўз турида сақланур, лек хоссавий яқинлик сабаб бошқа оралиқ жинслар ҳам пайдо бўлур, лек моддийланмиш зарранинг хоссавий яқинлик даражаси бирла боғлиқ ҳолда аларнинг пайдо бўлмоқ меъёри борлиги ҳам қонуниятдур, яъниким, масалан, темир сув бирла қоришмас.
Бас, бул ҳам қонуниятдур, қатъий сақланур. Ва моддий вужудда моддийланмиш зарралардин қопламали тарзда моддийликда мавжуд турмиш одамий мавжудот ўз номоддий моҳияти бирла ҳаётий фаолият кўрсатмоғи жараёнида ҳам ул қонуният ўз аксин топур. Не ажаб, не тонг?!
Мана яна бир қонуният!
Чун ул зарравий хосса ва хусусиятлар онинг моддий вужудин моддий пайдо эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч сабаб номоддий борлиқдин эрур ва одамий мавжудот номоддий моҳияти ҳам, ҳамоники, ўзга манба мавжуд эрмас эркан, ул номоддий моҳиятли борлиқ бирла бир моҳият эрур эркан, ул сабабларким, ул қонуният моддийланмиш заррада, моддийланмиш заррадин моддийликда моддий мавжуд турмиш номоддий моҳиятди одамий мавжудот моддий моҳиятида ҳам қонуният сифатида такрорланур!
Яъни одамий мавжудот номоддий моҳияти ҳам, номоддий моҳиятига киритма сифатида кириб келмиш маълумотлар кўринувидаги қонуниятлар ҳам, одамий мавжудотнинг моддий вужуди ҳам номоддий борлиқ, номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуният, номоддий куч, номоддий жон эрса, ўз иссиқлиги бирла моҳиятдош эркани қонунияти кўринур номоддий нур бирла чамбарчарс боғлиқ ва алоқадорликда, номоддий қонуниятларга бўйсунувчанликда, номоддий борлиқдин номоддий қонуният ижросида турур. Ҳа!
Қонуният бирла мавжуд турмиш моддий борлиқ, номоддий қонуниятлар, номоддий куч, номоддий нур таралур номоддий борлиқ ва онга одамий мавжудотнинг қонуниятли ёндашуви айнан шундоқларким ёндашувни вужудга келтирур.
Ёинки ўзга ёндашув, ўзга фикр соғлом ақл учун қонуният бўла олурми?
Не?
«Номоддий ажрала чиқиб, моддий борлиқда моддий вужудда пайдо бўлиб олмишмен, эндиким, не ҳохласам ониким қилурмен, ихтиёрим ўзимда эрур”ми?
Андоқларким қабилидаги ёндашувга одамий мавжудотда номоддий жон эрмас, балки номоддий руҳидаги қонуниятсизлик сабаб эрур.