12—13 расмлар. Қишлоқ жамоат марказининг лойҳаси намуналари
Расм-19.Кивиляй аҳоли пункти жамоат маркази; а-парк тамонидан умумий кўриниш; б- бош режа; 1-маданият уйининг кооперативлашган биноси; 2- савдо биноси
Расм-20.Қишлоқ жамоат марказининг лойиҳаси; а-бош режа; б- маданий марказнинг макети
Савдо зоналарида пиёдалар ва юк ташиш йўлларини ажратиш мақсадида дўконларга маҳсулотларни ҳовли томондан етказиб бериш мақсадга мувофиқ. Савдо марказлари таркибига шунингдек бозор иншоотлари ҳам киради.
Курорт шаҳарларнинг марказлари санитар курорт муассасалари, курзаллар ва шу кабилар асосида пайдо бўлади.
Бу ерларда меҳмонхоналар, умумий овқатланиш, маданий хордиқ ва туризм муассасалари устунлик қилади.
Курорт марказлари денгиз бўйида жойлашиши, бундан ташқари пляжлар билан тўлдирилганлиги, соҳил бўйлари, сайл йўллари, манзаравий майдончалари ва бошқалар билан характерли.
Тиббий марказлари, тиббий ташхис, илмий тадқиқот муассасалари ва тиббиёт йўналишидаги ўқув юртларини ўзида бирлаштиради. Бу марказлар, намуна сифатида, аҳоли яшамайдиган худудларга яъни шаҳар ташқарисига ёки ўрмон парк минтақасида жойлаштирилади.
Шаҳар марказини такомиллаштиришда транспорт муҳим ўринни эгаллайди. Шаҳар магистраллари ва кўчалари унинг қолган туманлари билан боғлайди, бу алоҳида ўз навбатида марказдаги транспорт харакатининг якуни ва ўтиш нуқталарига муҳим урғу беради, шунинг билан бирга йирик маъмурий биноларга уларнинг автомобиль тўхташ жойларига кириш имконини яратади.
Марказдан ташқарида транспорт ва пиёдалар харакатланиши бир хил тақсимланади.
Дўкон биноларини лойиҳалашдаги бошқа муҳим муаммолардан бири бу савдо заллари ва маҳсулот сақлаш ва сотувга тайёрлаш хоналарининг бир-бирига уйғун тарзда жойлаштирилишидир.
Турар жой худудларидаги аҳолига хизмат кўрсатиш учун дўконнинг асосий тури бу супермаркет, сотиладиган ва сотилмайдиган универсал ассортиментли маҳсулотларнинг кундалик ҳажми 400 м2 ва ундан ортиқ бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган дўконлар ҳисобланади. У харидорларнинг вақт ва кучини иқтисод қилишга жавоб беради.
У асосий махаллий савдо марказлари муассаси ҳисобланади ва 500 м радиусдаги аҳоли жойларига стандарт хизмат билан таъминлайди.
Амалдаги дўконлар тармоғини қайта таъмирлашда шунингдек корхоналарни, бошқа хона ҳисобига чиқариб юборилаётган, ташкилотлар ва идоралар таклиф этаётган, савдо майдончасини ўзлаштириш билан, вазифасига мос бўлмаган тарзда банд этиб турганларни, кейинчалик уларни вазифасига рационаллигини таъминлаш мажмуавий корхонани ташкил этиш мақсадида, супермаркет типидаги дўконларни келтиришдан иборат.
Шаҳар миқёсидаги дўконларни қайта таъмирлашда савдо майдончаларидан дўкон универмаг ассортиментлар таркибига мос келадиган дўконлар мажмуасини яратишга интилиш лозим.
Шаҳарнинг марказий қисмини ташкил этишда намуна сифатида, кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилади, бу ўз навбатида дўконларни неча қаватлигини, шу билан бирга, бу ердаги майдонлар марказидан ташқаридагилардан анча қиммат нархда бўлишини белгилаб беради.
Шаҳарсозликда режалаштириш ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик худудлари
Бутун дунё замон билан ҳамоҳангликда кўпгина соҳаларда тараққиёт сари поғанама-поғана ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам бошқа ривожланган давлатларда қолишмаган ҳолда жадал суръатларда ўсиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳоли сонига нисбатан аҳоли пунктларининг сони 11820 шулардан:
Аҳоли сонига нисбатан қишлоқ аҳоли пунктлари
Қишлоқ аҳоли пунктлари сони
Қишлоқ аҳоли пунктларининг 49,8% қисмида 100 дан 1000 гача аҳоли истиқомат қилади. Умумий қишлоқлар сонидан сал кам ярми майда қишлоқлардан иборат ва бу қишлоқлар Ўзбекистоннинг чўл, тоғ, тоғ олди худудларда жойлашган.