Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этади.

Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.

Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.

I.4. Корхона лавозимли шахсларининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Корхона раҳбари, бош мухандиси, бош технологи, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, сменалар усталари – буларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳалари ва участкаларида хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.

Корхона раҳбарининг корхонада соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятларига:

меҳнатни мухофаза қилиш хизматини тузиши ва унга мутахассислар танлаши;

жамоа шартномаси ва унинг шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш тадбирларини МХСТ талабларига мос комплекс режасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириши ва тасдиқлаши, унинг бажарилишини молия, материаллар, ишлаб чиқариш ускуналари, механизациялаштириш ҳамда автоматлаштириш воситалари билан таъминлаши;

корхона ишчи ва хизматчиларини санитар маиший, умумовқатлантириш, соғломлаштириш бинолари ва хоналари, махсус кийим бош, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;

санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларини меъёр бўйича ишлатилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, тозалаш, ювиш, қуритиш, дезинфекциялаш, газсизлантириш, дезактивлаштириш, текшириш, синаш ва таъмирлашни ташкиллаштириши;

уч босқичли назоратнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатиши;

корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари учун меҳнатни мухофаза қилишдан мажбуриятларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириши;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни мухофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиши ва б.қ. киради.

Бош мухандиснинг мажбуриятларига:

жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича шароитларни яхшилаш, хафсизликни таъминлаш, санитар соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматини комплектлаш, унга раҳбарлик қилиш ва корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;