Ўзбекистон олимлари пахта целлюлозаси, ундан ҳар хил структуравий кўринишда микрокристаллик целлюлоза олишни такомиллаштирилган технологияларини яратиб келмоқдалар. Жумладан, ЎР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимларидан профессорлар А.А.Саримсоқов, А. А. Атаханов шогирдлари билан пахта целлюлозасини олишнинг такомил- лаштирилган технологиясини турли мақсадлар учун ундан ми- крокристаллик целлюлоза олиш усулларини ишлаб чиқиб, улар- нинг физик-кимёвий, структуравий, оптик, электронмикроскоп, рентген, инфра қизил спектлари, морфология ва бошқа хосса- ларини ўрганиб келмоқдалар [50—70]. Пахта целлюлозаси тех- нологиясини такомиллаштириш мақсадида, пахта момиғи тола- лари узунлиги бўйича фракция таркиби синчиклаб ўрганилган [52,54,57,60,69]. Тадқиқотчилар томонидан пахта момиғи тола- ларининг узунлиги бўйича 5 та фракцияларга бўлиб, ҳар бир фракциясидан целлюлоза олиб, хоссалари ўрганилган. Олинган натижалар бир-биридан кескин фарқ қилган. Толалар калта ва бир хилроқ бўлса, пишириш жараёни осон кечади. Олинган целлюлозанинг сифати юқори бўлиб, уни кимёвий қайта ишлаш осон кечгани аниқланган. Момиқни пишириш режими:
– NaOH концентрацияси – 40 г/л;
– Намловчи (смачиватель) – 0,1 г/л;
– Температура – 140>оС;
– Пиширишга кетган вақт – 120 мин.
– Модуль – 1:10;
– Натрий гипохлорит (оқартирувчи) – 3г/л;
– Оқартириш температураси – 40>оС;
– Оқартиришга кетган вақт – 30 мин.
– Модуль – 1:25;
– Сульфат кислота, кислотали ишлов бериш учун -0,1г/л;
– Модуль – 1:25;
– Кислотали ишлов беришга сарфланган вақт -120 мин. Олинган целлюлозанинг физик-кимёвий хоссалари ўрганил-
ганда, толалар узунлиги 3—4мм (70%) олинган целлюлозанинг сифат кўрсаткичлари кимёвий қайта ишлаш учун мўлжаллан- ган 595 ГОСТ талабларига жавоб берган. Узун толали пахта мо- миғини пиширганда жараён бир текис кетмаган. Шунинг учун технологик параметрларга ўзгартириш киритиб, Янгийўл қоғоз фабрикасида БИВИС русумли узлуксиз пишириш агрегатида қуйидаги параметрлар бўйича синаб кўрилган [60,54]:
– NaOH концентрацияси – 4 г/л;
– Пишириш давомийлиги— 60 мин.
Оқартириш учун қўлланиб келинган водород пероксиднинг оқартириш самарадорлигини ошириш учун, силикатсиз стабли- заторлардан: триполифосфатнатрий, силикатнатрий, мочевина ва оксиэтилидендифосфон кислотасини натрий тузларидан би- рини қўшиб, ишлатиш таклиф этилган. Целлюлозани оқарти- ришнинг оптимал шароити таклиф этилган: Н>2О>2 концентраци- яси – 4; стабилизатор – 2%; оқартириш давомийлиги -120 мин. Ушбу кўрсаткичларда олинган пахта целлюлозанинг кимёвий қайта ишлаш талабларига мос келиши кўрсатилган.
Техник мақсадлар учун МКЦ олиш
Микрокристаллик целлюлоза пахта целлюлозаси- дан нитрат кислотада чуқур гидролизга учратиб олинган
[54,56,61,62,64,65,70]. Унинг сифат кўрсатикичлари физик-ки- мёвий, ИҚ-спектроскопия, фотокалориметрик, аналитик, рент- генография, электрон-микроскопик ва сорбция усуллари ёрда- мида ўрганилган. Олинган МКЦ нинг техник мақсадлар учун зарур бўлган кўрсаткичлари – заррачаларининг ўлчамлари 7 фракцияга бўлиниб (2.3-жадвал) ўрганилган [53,58].
Заррачаларнинг 100 мкм дан кичиклари – 77%. Намуналар- да йирик фракция зарралари мавжуд (д, е, ж). Заррачаларнинг ғоваклиги 86—92% аторфида. Сорбциялаш хоссасига таъсир
этувчи кўрсаткичлар – солиштирма юза (S
сол
= 31,63 – 42,18 м>2/г),
заррачалар ўлчами, уларнинг ортиши билан ортиб боради. Суб-
микроғоваклар ҳажми (W>0 = 0,035—0,045 см /г) аниқланган. Зар-
3
рачаларнинг кичик зичлиги аниқланган. Уларнинг энг кичик қий- матлар (0,31—0,32 г/см>3) га; йирик ўлчамли заррачалар тутган МКЦ-5 ва МКЦ-7 намуналар зичликнинг энг катта қийматлари (0,37—0,39 г/см