–
Шошилманг бекам – деди Эзоп ёқимли товуш билан – Биз қуллар учун қаерда хизмат қилсак ҳам барибир захматли, хамма ерда хўрлик ва хақоратларга уўмилиб яшаймиз.
–
Нима демоқчисан?
–
Мени сотиб юборишан осони йўқ, лекин мен каби садоқатли қул топиш амри маҳол.
–
Хўш, гапир нима демоқчисан?
–
Тулки умрида шерни кўрмаган экан, кунларнинг бирида у билан юзма-юз келиб қолибди. Шерни биринчи бор кўргани учун чунонам қўрқибдики, оёқ қўлларидан жон чиқиб кетаёзипди. Иккинчи маротаба кўрганда унчалик қўрқмабди, учинчи маротаба кўрганда унга пешвоз чиқибди, бора-бора улар бемалол сўхбатлашадиган бўлиб қолибдилар. Қиссадан хисса шуки биз гўзал хотинларнинг хуснига қандоқ кўниккан бўлсак, бадбашаралар улар ҳам кўникиб кетишади.
–
Сен хали ўзингни шерга ўхшатасанми – деди Милейка шарақлаб кулар экан – Қаранглар бу шер эмиш, мен эса тулки, сен ўзингни яхшиси итвачча деб атагин.
–
Йўлбарс билан тулки икковимиздан қайсимиз чиройли деб бахслашиб қолишибди. Йўлбарс терисининг чиройи биланмақтанибди. Шунда тулки туриб: менинг чиройим теримдамас, юрагимда” – дебди.
–
Сени ҳали чиройли юрагинг ҳам борми?
–
Биз қулларнинг барчасини юраги чиройлидир, хуник бўлишига сизлар имкон бермайсизлар.
–
Бу қул анча билимдонга ўхшайди.
–
Товус Турнанинг патларидан кулиб, уни кўп мазах қилар экан. Менинг зарбоб чирой патларимга хавас қилсанг керак, сен беўхшов “сўтакбой”! Унга жавобан Турна – Мен юлдузлар томон учаман, осмоннинг юқори қатламларигача парвоз қиламан, сен эса ерда, батқоқликларда зарбобпатларингга маҳлиё бўлиб юраберасан. Эх бечора” деган экан.
–
Чакки эмас – деди Милейка бироз ўзгариб – бу олиб келган қулинг чиндан ҳам билимдонга ўхшайди.
–
Сенга айтмадимми – деди Дродо бироз ховлиқиброқ, уни вақти келиб барчамиз яхши кўриб қоламиз. У асло ёлғон гапирмас экан.
–
Сен масалчи экансанда – деди Милейка Эзопга биринчи маротаба жиддий тикилиб Бунчалик кўп масалларни қаердан ўргангансан.
–
Ҳаётнинг ўзи ўргатган.
–
Яна нималарни биласан?
–
У жуда кўп нарсаларни билади – яна гапга аралашди Дродо Эзопнинг ўрнига жавоб беришга шошилиб – Кўплаб Мифларни ҳам, ўқиш ёзишни ҳам билар экан.
–
Ох – хо … – деб юборди Милейка оғзининг таноби қочиб – бало экан-ку.
–
Йўл йўлакай ибодатхонага кирдик ўтирдик, деворлардаги барча ёзувларни у менга ўқиб, мағизини чақиб берди.
–
Хали у бизларни кўп маротаба қойил қолдирадиганга ўхшайди – деди Дродо ишнинг яхши томонга ўзгараётганидан қувониб.
–
Келинглар бўлмаса уни кўпроқ тинглаймиз нималарга қодир эканлигини билиб оламиз.
Милейканинг қиёфаси ўзгариб ўзининг асл холатига қайта бошлади, одатда у эрига танбеҳ беришни хуш кўрар, атайлабдан ўзини жахли чиққандек кўрсатиб Дродони бироз қийнар, унинг ялинишлари, “севаман” деган хушомадларини эшитгандан сўнг бошқачароқ холатга ўтиб бахслашишни тўхтатар, хатто мақтаб ҳам қўяр эди, бундай одати билан эрининг устидан тинимсиз хукмронлик қилишни бушаштирмай иш юритарди. Хозир бу услубини унутиб, Эзопга чиндан ҳам қойил қолганини тан олабошлади. Хайвонга бўлган муносабатидан пушаймон бўлиб, қанақадир қизиқиш таъсирига кириб қолди. Бу беўхшов қулнинг ёнида бўлиши қизиқарли бўлишига ундан нималарнидир ўрганиб олиш мумкинлигига хайратлана бошлади. Ахир қул хайвон қатори бўлмоғи лозимку, унда ақл, билим олишга бўлган қобилият бўлмас эди-ку. Қул билан сухбатланишнинг ўзи қулчилик, бўнинг устига ундан масаллар, афсоналар тинглаб завқланиб ўтиришся-я.
–
Нималар тўғрисида сўзлаб берай бекам?
–
Бизларга ўзинг ёқтирган масаллардан бир талай айтиб бер.
–
Хўп бўлади, зериктириб қўймасам бўлгани.
–
Айтабер.
–
Қайси мавзуда айтай.
–
Узинг хохлаган нарсалар тўғрисида.