лдириш керак эди-ку?»

Масал ёвуз одам хеч қачон яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтармаслиги, бироқ иложини топса валинеъматига қарши бош кўтариши муқаррарлигидан огох этади.


– 

Масалларинг жуда ибратли, сен мени хайратга солабошладинг.

– 

Шунинг учун мени сотиб олинг деяпманда.

– 

Нима учун айнан менинг сотиб олишимни истаяпсан?

– 

Сиз бироз инсофли одамга ўхшайсиз.

– 

Бошқалари инсофсизми?

– 

Нафақат инсофсиз, ўта бешафқат ва золим бўлишади – деди у кўйлагини кўтариб – манабу қалтак изларини кўриб ўзингиз хулоса қиларсиз.

– 

Бай-бай, соғ жойинг қолмабди-ку.

– 

Биз қулларнинг нафақат бадани, тахқир ва хақоратлардан дилларимиз пора-пора бўлиб тилинган.

– 

Эх бечора қул, ўзинг ҳам бу кўргиликларга сабабчи бўлгандирсан.

– 

Албатта ўзим ҳам айбдорман.

– 

Нима айбинг бор?

– 

Фақат тўғри сўзлайман холос.

– 

Нега ёлғон ишлатмайсан?

– 

Борди-ю ёлғон ишлатсам у ошкор бўлиб қолса қаттиқ жазолашади, ўлдириб юборишлари ҳам мумкин.

– 

Яна бошқа масалларни ҳам биласанми?

– 

Беҳисоб масаллар биламан.

– 

Қани яна эшитайликчи


ЧОЛ В А АЖАЛ

Бир куни чол ўтин қилгач, уни орқалаб уйига жўнади; йўл узоқ эди, жуда чарчади, ўтинни ерга отиб ташлаб, ўзига ўлим тилай бошлади. Шунда ажал пайдо бўлиб, нега чақирдинг, деб сўради. «Мана бу ўтинни елкамга қуйиб юборсанг, деб чақирдим», – деди чол.

Масал одам ҳар қанча бахтсиз бўлса ҳам, хаётни яхши кўражагига ишорадир.

ҚОБОН ВА ТУЛКИХОН

Қобон дарахтнинг остида туриб тишини қайрашга киришди. Тулкихон унинг нега шундай қилаётганини сўради: овчилар ҳам кўринмайди, бошқа бирор фалокатдан ҳам дарак йўк, лекин сен тишларингни қайраётирсан? Қобон жавоб берди: «Ҳаракатим бехуда эмас: фалокат бостириб келганда, тишларимни ўткирлашга вақт сарфлаб ўтирмайман, тайёр турган бўламан».

Масал хавфхатарларга аввалдан тайёрланиш зарурлигини уқтиради.


– 

Анчагина ибратли масаллар айтдинг, сени сотиб оламан.

– 

Сухбатларинг анчагина жиддий тус олгани учун сизларни қўйиб бердим – деди Қулфуруш.

– 

Бу қулингиў бадбашара бўлса ҳам менга ёқиб қолди, уни сотиб оламан.

– 

Бу ишингиздан пушаймон бўлмайсиз жаноб – деди у пулнинг хидини сезиб – менга қолса пул ҳам олмай сизга сийлов қилиб юборар эдим, лекин янги қулларни харид қилишга дастмоям етмайроқ турибди.

– 

Биламан

биродар, қулларингиз сотилмай қолиши сизлар учун ортиқча чиқим бўлади.

– 

Эй, нимасини айтасиз, уларнинг қорни бор, таг жой учун пул тўлаш керак.

– 

Майли сотиб олганим бўлсин, унинг исми нима?

– 

Эзоп, у қул бўлмаганда машхур одам бўлган бўлар эди, харбир сўзи ибратли, вужуди ақл.

– 

Эзоп, у бугундан бошлаб менинг қулим бўлади.


***


Ҳар қандай даврда эзгуликка бўлган ташналик йўқолган эмас, энг зулмкор одамлар ҳам вақти келиб унга муҳтож бўладилар.


– 

Сандра буёққа кел – деди Милейка оқсоч аёлни чақириб.

– 

Лаббай хоним, нима хизмат буюрасиз.

– 

Елкамни бир уқалаб қўй.

– 

Хўп бўлади, Дродони келишига пардоз қилиб қўймайманми?

– 

Мунча Дродо деяверасан, уни севиб қолганинг йўқми.

– 

Вой ўлмасам, бундай қалтис хазилни қилманг бекам – деди оқсоч кўкрагига туфлаб – Хўжайин қаёқда-ю мен оқсоч қаёқда.

– 

Йўқса хадеб менинг эрим ҳақида гапираверма.

– 

Хўжайинни юрагини жиғиллатиб юринг дейманда.

– 

У шундоқ ҳам ошиқу беқарор, чизган чизиғимдан чиқмайди.

– 

Барибир хушёр бўлишингиз лозим, пулдор одамларга аёллар ўч бўлишади, эрингиз бадавлат одам.

– 

У барибир мендан ортиғини тополмайди билдингми?

– 

Албатта.

– 

Йўқса нега инжикилайберасан?

– 

Бахтли бўлинглар дейманда.

– 

Йўқ, сен менинг чиройимга шубха билан қарайсан.

– 

Мутлақо ундай эмас, сизнинг қамон қошларингиз, жингалак сочлару хуммор кўзларингиз хеч кимда йўқ.

– 

Гапларинг рост бўлса мени шундай безатгинки кўрган одам ўзини йўқотиб қўйсин.