Х1Х юз йиллик – «темир ва пўлат» асри бўлиб, металл конструкциялари борасида жуда катта муваффақиятлар келтирди. Решёткали металл конструкциялар жуда кўп ишлатила борди.
Катта оралиқларни ёпиш эҳтиёжлари кўпайди, кўприк, саноат цехлари, темир йўл вокзаллари томлари, универсал магазинларни томини ёпиш, катта оралиқларни ёпиш арка-свод ва рамали конструкцияларни ишлаб чиқариш бошлади. (Эйфел минораси, хрусталь қаср Лондонда, машиналар галереяси кўргазмаси 1889 йил. Шуховнинг радио башняси ва бошқалар) (схемалар бор ушбуни кўрсатиш лозим).
Биринчи жаҳон урушидан кейин, енгил конструкциялар (листовой металл) турли конструкцияларни мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланила бошланди.
Айниқса янги йўналиш, осма тизим вантлари, конструкциялари мустаҳкам пўлатлардан тросслар, томларни ёпишга ишлатила бошланди. Мисол; АҚШдаги Роули аренаси 1953 йил архитектор М. Новицкий лойиҳаси асосида.
Бундай тизимларни яратишда ва амалда қўлланишда немец инженери архитектор Фрей Оттони хизматлари катта бўлди.
Қурилишда темир-бетонни ривожи асосан ХХ асрга тўғри келади. Темир-бетонни яратиш бирданига бир неча изланувчиларни иши бўлиб чиқди. Бунда француз инженери Жорж Монье ишлари кўпроқ танилди.
1980 йилда эса бу йўналиш бўйича патентлар Германияга, Австрияга, Россияга ва бошқа давлатларга сотилди. Биринчи железо-бетон конструкциялар Россияда 1885 йилда ишлатила бошланди.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».
Тараққиёт архитектураси – ХХ аср биринчи ўн йилликда Ғарбий Европада Модерн ва ретроспективизм билан бир қаторда пайдо бўлиб йўналиш рационализми билан боғлиқ бўлди. Тараққиёт архитектурасининг тарафдорлари архитектурада декоративизмни кенгайтиришга қарши чиқдилар. Улар ўзларини антидекоративист ва протофункционалист ва рационалистлар деб номладилар.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».
Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й
Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й
Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й
Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й
Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй
Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй
Архитектура янгиликлари марказининг Англиядан Америкага кўчиши
Узоқ давом этган танаффусдан кейин (уруш, урушдан кейинги турар жойлар инқирози).
20 асрнинг ўрталарида жамоат биноларини қуриш янада бошланди. Ўтказилган (вақтни бой берилганини вақтни қувиб етиш учун),архитектурани бу соҳаси гигант кўтарилишларга эришди, сифат ва сон жиҳатидан ҳам.
Кинотеатрлар бир, икки ва уч залли ресторанлар ва кафелар, кўргазма иншоотлари бутун жаҳон кўргазма ансамбли таркибидаги юқори даражада ривожланди, ишбилармонлар бинолари, АҚШдаги осмон ўпар биноларни формалари ва жуда катта темир-бетон стадионлар, сувда сузиш учун бассейнлар, усти ёпиқ бозорлар, универсам магазинлар, кўп қаватли гаражлар, автомобил аэровокзаллар, мактаблар, университетлар турли даволаш муассасалари бу жамоат биноларининг рўйхатини ҳаммаси ҳам эмас эди.
Шуни таъкидлаш керакки, арзон турар жойларни қурилиш муаммолари аҳамияти, архитекторларни бу соҳага ўзини жалб қила олмади жамоат биноларини муаммоларидек.
Стандарт арзон уй, оддий қутичадек ҳали ҳам архитектуранинг иккинчи сорти деб ҳисобланарди. Индивидуал лойиҳаланган жамоат бинолари эса кенг кўламда изланишлар олиб бориб оригинал функцияли схемаларда кўзга ташланарли конструкцияларни янги бадиий образларини, архитекторлар эса жамоат бинолари билан шуғулланиб ўз номини улуғлаб маълум доирада моддий аҳволини тикладилар.