Ибодатхона Агорадан пастда, бурчакда қурилган, яна юқорида юқори гимназий, Акропол бўлган яна юқоридаги сатҳ ибодатхонасиз эди ва ундан кузатиш майдони сифатида фойдаланилган. Приенанинг шаҳарсозлик аҳамияти шундан иборатки, у мунтазам режада қурилган, турли баландликдаги биноларни мажмуа (ансамбллар) га, боғлаган.
Миср Искандаргача форслар қўлида бўлди. Жаҳонда 70 дан ортиқ Искандариялар бор. Энг йириги Миср Искандарияси (мил. ав. 331-йилда барпо бўлган) эди. Фарос оролида қадимиятнинг етти мўжизаларидан бири маёқ (мил. ав. III аср) қурилган бўлиб, унинг баландлиги 150 м эди. Шаҳарни архитектор Дейнокиат режалаган эди кутубхона Мусеён номли бинода жойлашган эди. Ўртада форум бўлган боғлар барпо этилган эди. Панеён паркининг ўртасидаги сунъий тепалигида ибодатхона бўлган. Асосий кўчанинг эни 30 м бўлиб, колоннадаси бор эди. Шаҳарнинг узунлиги 7 км бўлган сўнгги Эллинизм даврида Искандария Рим билан аҳолиси бўйича деярлик тенг эди.
Искандар Ўрта Осиёдан кейин Ҳиндистонга юриш қилган, вафотидан сўнг империя Македония, Птоломейлар, Салавкийлар, Юнон-бақтра ва Пергам подшолигига ажралди. Птоломей ҳам 75 та янги шаҳар қурган. Энг йириги Птоломаида (Мисрда, Искандариядан кейин 2-ўринда) эди. Птоломей, асосан, Мисрни эгаллаган эди. Искандардан кейинги даврларда давлатларнинг энг каттаси Салавкийлар давлати бўлган у ўрта Ер денгизидан Ҳиндистонгача тузилган эди.
Дура-Европос шаҳрининг аҳолиси юнон, македонлар бўлишган. фрот дарёсининг лабида эди. Шаҳарнинг йўналиши диогонал бўйича бўлиб, аввалги йўналиш анъанасини такрорлайди. 3 дарвозаси бўлган, қалъаси шимоли-шарқда жойлашган эди. Кварталларнинг томонлари 70,5х35,2 м ўлчамларга эга бўлган. Дамашқда ҳам кварталлар томонларининг нисбатлари 1:2 бўлган.
Пергам шаҳри мил. ав. III асрда Атталла даврида жуда ривожланди унинг тархида мунтазамлик йўқ. Икки – юқори ва қуйи агораси мавжуд. Гимназий уч сатҳда, ўрта баландликда, тепада акропол жойлашган асосий йўл жанубий дарвозадан бошланади ва Акрополга олиб боради Акрополда Троянон, Алина ибодатхоналари, кутубхона, сарой бўлган акрополдаги кутубхона катталиги жиҳатидан Искандарияникидан катта эди. Иъcргамда акропол бир-бири билан боғлиқ бўлган елпиғичсимон ансамбллардан иборат паст-баландлиги уларни бирлаштирди Акрополнинг ғарбий тарзи 27 км наридаги денгиздан яхши кўринган. Рим даврида қурилган троян ибодатхонаси мувозанатни бузди. Пергам юнон шаҳарсозлигининг юксак намунасидир.
Ассос шаҳри Пергамдан шимолда жойлашган. Акрополи бешинчи террасадан ўрин олган. узунлиги 120 м эди, ғарбда ибодатхона, шарқда булевтарий қурилган эди. Ибодатхонани савдо майдонида жойлашиши Эллинизм шаҳарсозлигида янгилик бўлган, майдоннинг қисқа томонидан жойлашиши ҳам Рим республикасига оид усулдир.
Эллинизм шаҳарсозлигининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:
– майдонларни бадиян ташкил этиш (устунлар қатори, портик перистел ва бошқалардан ишлаб чиқилди);
– турли сатҳлардаги ансамбллар тузиш муаммолари ҳал этилди;
– ободонлаштириш юқори даражада кўтарилди (шу билан бирга бой ва камбағалларнинг уйлари орасида кескин фарқ бўлган);
Миср Эллинизми. Эрамиздан аввалги 332 йилда Македониялик Искандар армияси Мисрга кириб келди. Эрон хукмдорлигидан азоб чеккан Мисрликлар Искандар қўшинларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмадилар аксинча, Миср коҳинлари Искандарни қўллаб-қувватладилар ва уни Амоннинг меҳрибон фарзанди Ре деб эълон килдилар. Искандар Мисрнинг Нил делътасида янги шаҳар барпо этди унинг номи Александрия деб аталган.
Бу шаҳар мунтазам режага эга билган IV асрнинг охирида Александрия Юнон шарқ дунёсининг энг йирик савдо ва маданият марказларидан бирига айланди. Катта қурилиш Мисрда Искандар вафотидан сўнг унинг ворислари Македонияликлар сулолаларининг шоҳлари Птломейлар вақтида олиб борилди истило этилган ерларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Птломейлар Миср ҳудоларини ҳурматлаганлар ва улар шарафи учун ибодатхоналар қурдирганлар.