Моддийланмиш ул икки улкан жисмдур, аларда зарраларнинг совуқ бўшлиқ-фазода совимоқлиги, яъни зарраларга номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири бирла номоддий нурни моддийланмиш заррага таъсирин жиловламоқ учун заррага босимий кучланмоғи бирла кечур, холос.

Гар номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий нурни жиловлай, номоддий нурни моддий борлиққа таъсирин озайтирмаса, номоддий нурким совуқ бўшлиқ-фазода кучсизлана зарраланмас, моддий борлиқ вужудга келмас эрур эрди, чун номоддий нурким, ўзлигида мужассам ёруғлик, иссиқлик, таралувчанлик қудрати бирла неки одамий мавжудот учун, неки сайёра учун, балки моддий борлиқ-коинот учун ўта-ўта, такроран (!), ўта-ўта, ўта-ўта қудратдорликда эрурлиги очиқ намоёнликдаги жараён эрурку, ахир!

Ахир, сайёрада таъсир бирла ҳажман озгинагина жинснинг портламоқлигидин таралур ул ёруғлик, ул иссиқлик одамий мавжудотнинг мавжудлик қудратига нисбатан улканлардин улкан ул қудрат ва имконият бирла таралур, моддийликни яксон этур бўлса, улким, моддий-борлиқ кўламига нисбатан шунчаки йўқдек сайёрада ул кичик ҳажмли жинсдин ончаларким қудратдорлик эрса, моддий борлиқни вужудга келтира турмиш ул номоддий нур, номоддий қонуният, номоддий куч мавжуд номоддий борлиқдаги қудратдорликнинг нақадар мислсиз эрканин одамий мавжудот учун қонуниятга айланур.

Ҳа!

Ана энди, ўшал даражот бирла бул чексизлар моддий борлиқни вужудга келтира турмиш ул қудратдорлик манбаи ва онга нисбатан одамий мавжудотнинг мавжудотлик имкониятдорлик даражаси ҳамда ул қудратдорлик манбаи ва одамий мавжудот ўртасида муносабат шаклланмоқлик учун қонуниятнинг мавжуд бўлмоқлик ёинки қонуният бўлмоқлиги мумкин эрмаслик даражаси!

Мана одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун, номоддий борлиқ ва Яратувчи масаласига қонуниятли муносабат учун яна бир қонуният!

Ёинки ўзга бўлмоқлиги мумкинми?

Ҳа! Гар ақл эгалари сезур бўлса, бул даврлар қадар номоддий моҳияти чала ривожлиликдин сўнмоқлик қонуниятида қолмиш одамий мавжудот номоддий моҳиятин мунтазам ривожланувчанлик қонуниятига ўтмоқлиги учун воқеъликка нақадар қонуниятдорлик бирла ёндашмоқлиги онинг учун қонуниятда эрур!


Лек зарра ҳаракатин ул сўнгсизлигиким, одамий мавжудот онинг маромидин, қатъийлигидин, қонуниятлилигидин они ҳаракатга келтирмиш номоддий моҳиятнинг сўнгсиз ва сўнмас қудратин қонуниятли тафаккур бирлагина илғай билур, гар онда тик бошланғич тафаккур нуқтасида ул моддийланмиш заррани ҳосил қила турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва моддийликни вужудга келтира турмиш зарралар ўртасидаги муносабатни қонуниятма-қонуният қонуниятли тафаккур бирла боғлай билса!


Ул моддийланмиш зарраким, қонуниятсизлик бирла ўзбилгич тура билмас, чун қонуниятсиз унсур зотиким, моддийликда барқарор тура билмас, қатъий қонуниятга бўйсунур, сўнг ул қонуният бирла ўз хосса ва хусусиятларин намоён қила тура олур, ул номоддий қонуниятларким, мураккаблилик даражаси чексизлик қадарким, одамий мавжудот бу даврлар қадар онинг энг оддий, энг ибтидоий шаклларингина англай билур, холос, мисоли чумоли коинот тугул, курраи замин тугул, қитъа тугул, мамлакат тугул, вилоят тугул, шаҳар тугул, маҳалла тугул, кўча тугул, ҳатто ҳовлини ҳам англай олмас, оёғи тегиб турмиш ерда ўз ҳолига ярашмиш кичик маконнигина ҳис этур даражаси сифат, бас!

Андоқларким даражада турмоқликнинг сабаби, чумоли ҳовлини англай олмоғига онда на моддий ва на номоддий имконият мавжуд эмаслиги ҳолати каби одамий мавжудот ҳам ўзининг энг ўта улкан маънавияти, яъни руҳий ҳолати бирла ҳам моддий зарраланмоқ усули бирла борлиқ-коинотни вужудга келтира, тута турмиш номоддий борлиқ кўламига нисбатан чексизлар кичикдур, ушбуни бул даврлар на номоддий ҳис ва на номоддий идрок қилмоқ имконияти одамий мавжудотда мавжуд эмас, мутлақ, бас!