Ҳар уч ўғлонни аларнинг ёшлик даврларида қаттиқлар тутилмиш ва лек ўспирин йигитлик ёшларидин эркинлар ҳам қўйилмишким, ҳаётда мустақил ҳаракат қилгусидур, урингусидур, одамийликда ҳаётий малака-тажриба орттиргусидур дея ва лек аларнинг ҳаракатлари ҳамиша назарда турмишдур.

Қонуниятда бўлса, барчаси ортдин қолгувчи ва боргувчи бўлгайлар!


Учинчи боб

ҚАРИНДОШ-УРУҒЧИЛИК ИПЛАРИ


Ўзбекистоннинг Андижон шаҳриким, улким Фарғона водийсида эрди, бул водийким, дарҳақиқат, шимол, шарқ, жануб тарафларидин тоғлар бирла ўралмиш, ул тоғларким қирғиз ва тожиклар юртига ўтмиш ва қирғизга тааллуқли ул тоғларароким шарқдин Кошғарга ипакмисол йўл турур эрди, фақат ғарб тарафдин ўзбеклар юртига, воҳага чиқилур ва фақат Наманган вилоятин шимоли шарқи бирла, тоғ оралаб Тошкентга тушса бўлур, дунёвий истиқомат макони ва қариндош-уруғчилик муносабатлари ушбу юртда эрди.

Бобо орқали қариндошлар Избоскан туманин Маданият шаҳарчасида бор бўлмиш эрди, Ҳомиджон ака отлиқ бош. Улким, бобо ҳаётлик даврларида Эски шаҳарда яшамиш хонадонни кўп йўқлар, сўнгралар падарибузрук бирла тўй-тўркинда ва сўнг ҳам нечалаб йўқланур ҳам эрди. Ул Ҳомиджон ака оиласин, Сойибжонгаким онадур, ул юртдаги суҳбатлардин эсланурки, анчайин зукколикдаги аёл бўлиб эрмиш, ҳар сўзниким, маъниси кичикдур-каттадур, узоқлар ўйлаб айтур эрди, Маданият шаҳарчасиким қирғизлар юрти чегарасида турур эрди, сезилмишидин, Сойибжоннинг онаси қирғизга уланур ҳам эрди, Кейинчалик борди-келдилар озаймиш. Фарзандларидин бири тенгқур, ёшлик йилларидин анчайин яқинлашиб қолмиш ул Сойибжон эрди, ҳозирда таълим масканида ва ҳар нечук ишига дуруст йигит бўлиб эрди.

Бувининг опаси Турсуной катта буви Шаҳрихондин бир неча ойларда бир келгуси ва Андижонда бир турмишида ҳафталаб тургуси эрди.

Ажабки, беш вақт намоз ва рўзани беканда ўтар эрди, ҳар келмоғи ва Шаҳрихонга қайтмоғи оилада жиддий тадбирга айланур даражада эрди. Одамийда каттагина тугунким аларнинг бошида қўл тегмас ҳолда келур эрди, аксарият ҳар келурида ўғли – Кимсанбой тоғанинг фарзандларидин бирин ўзига йўлдош қилур ва бу бирла қариндош-уруғчиликда меҳр ва кўнгилбоғни мустаҳкамлаб эрди.

Аларнинг тиламиш якка-ю ягона ўғли Кимсанбой тоға бўлиб эрди, айтишларича, катта буви кўплаб фарзандларни дунёга келтирмиш, лек аларнинг ҳеч бири болалигида-ёқ турли сабаблар бирла турмагай, фақат мана шу Кимсанбой ака қолмиш бўлгай, ул ягона фарзанд ҳамким, ёзлар чўмилар маҳаллардин бирида Шаҳрихонсой сувида оқмиш бўлгай, аранглар қутқармишлар, ягона фарзанд ўз оиласида кўп арзандалик топмиш бўлгай, ул даражадаким эркалик ҳаётининг сўнгги йилларида ҳам андак-андак сақланмиши сезилмиш эрди.

Катта буви олдинроқ бормиш бўлғай эрди, буви даврадин чиқмишига узоқ йиллар бўлмишига қарамай, Кимсанбой тоға меҳр тортиб келур, икки-уч кунлаб қолур, навбатдаги қариндошникига йўл тутур ва бир-бир йўқлар эди. Ҳар нечук қадрли эрди ва тўй-маъракаларда доимо бирга эрди.

Улким, қизиқ воқеалардан гапирур бўлса, сўз охирида овозли жилмайишга енгил кучан чиқармоқлик қусур эмас, ўзига хослиги эди, бу соддадилликка хос хусусият кейинчалик ҳеч кимда кузатилмади.

Улким маҳсидўзлик касби бирла тирикчилик қилиб эрди, диний эътиқодли, дунёси ўта содда, тўғри одам эрди, беш вақт номоз ва йил рўзасин онаси каби беканда ўтаб эрди, меҳнатни яхши қилур эди, лек қонуниятли маълумотлардин мутлақ бехабарликда бўлиб эрди.

Оиласи Омадхон опа эрди, улким онга олти қиз ва бир ўғил топиб эрди, ўғли Адаҳамжон отлиқ, ёшлик йилларида Андижон шаҳрида ҳунар ўрганиб кетмиш эрди, лек аксар Русияда ишлаб, топмишига уй-жойлар қуриб, онга чирой ва шакл бериб эрди, тўй-тўркинлар ўтказиб эрди, ҳар нечук тирикчиликни хотини Дилоромхон бирла эплаб эрди.