Рассомлардин Обиджон Аббос ўғли эрди, бобомиз Араббой ака бирла тенгдош ва қадрдон бўлмиш машхур санъаткор Аббос Бакир ўғлидур. Расм ва суръатларни ранг бериб мўйқаламда чизадур, анчайин дуруст чизадур, айнандур. Падарибузрукимиз суръатин ҳам яратмишдур, бизга совға қилмиштур, сақланмоқда. Онинг асарлари мўлгина. Бир неча суҳбатлар тутилиб эрди. Маъниси, мақсади бор одамий бўлмиш бўлғай. Лек онинг тасаввурлари ва ғоявийлиги бир касбга чуқур тушмишлиги сабаб чегараланмиш эрди. Лек асарлариким неча юз йилликлар турур.

Суҳбат устида ёғочга битилмиш бир асарин кўрсатмиш, ул ярим кафт даражада кичик ҳажмли ёғочга ул қадар кичик суръатни бул қадар тиниқликда ва рангдор битмаклиги одамий дид-таъб сайқалидин, иқтидордин, сабр-тоқатидин, касбига ихлосларидин ишорадур!


Яна бир ёш шоир Зокиржон эрди, биз бирла ҳамдаврликда эрди, яқинликда эрди, олий таълимда ишлаб эрди. Йигитлик чоғидаким, Чинободда яшар пайтида, онинг юртида Муҳаммад Юсуф тушиб ўтмиш бўлгай, улким Марҳамат туманидин ва шоир эрди, ўз даврида ватанни онча сева, онча ардоқлай куйламиш йўқтур, ибрат бўлиб эрди, таҳсинга лойиқ, кўча йигитлариким таомхонадаким ногоҳоний ониким кўрурлар, таниб қолурлар ва ўта турмиш Зокиржонниким олдиларига чорлар, деюрларким, сен ҳам шоирдурсен, онинг олдига борким, онинг кўнглин олким, токи Чинободдин хурсанд борсин, бизким, онинг тилин топа суҳбат тута билмагаймиз.

Зокиржонким борур, салом берур, онинг таклифи бирла онинг қаршисига ўлтурур, сўнгралар ўзин танитур, Зокиржонман, Чинободликман, шоирман дея. Муҳаммад Юсуфким ёш йигитнинг сўзидин завқлар топур, баракалла дер, шеъриятдин сўрар, суҳбатга тортур. Сўнг мусалласдин бир пиёлагаким қуюр ва Зокиржонгаким узатур, ўзи мисол дилкуйгични топгандек, ол дея. Зокиржонким бир онга боқар, бир пиёлага, олмас, дарҳақиқат, ҳеч мусаллас «нўш» айламас эрди, Муҳаммад Юсуфким дер «сенгаким мамлакатга таниқли шоир Муҳаммад Юсуф узатур, сенким, инкордасен, ол буни», ул айтурки, «йўқки, мен ичмамишмен», Муҳаммад Юсуфким қайта сўрар, «зинҳор ичмамишмусен», ул айтурки, «узрким, зинҳор ичмамишмен». Муҳаммад Юсуфким онга бир неча сониялар қараб турур ва деюрки, аниқки ҳазил аралаш, «унда ҳали шоир бўлмамишсен».

Зокиржонким ушбуниким, завқ ва кулгу ва ифтихор-ла кўп давраларда айтиб юрмиш бўлгай. Лек онинг ёзувчаларидаким, завқ келтиргич қирралар бор эрди, шоирлиги сезилур эрди, лек ривож ва ошкоралик бермамиш.

Ўз ўрнидаким, ул Зокиржон бирла суҳбатлардин биридин, ул даврларда ул суҳбатларким ҳафтада камида бир ёинки икки бўлур эрди, ул суҳбатлардин анчайин маънавий қониқув ва руҳий, дарвоқеъ, номоддий ҳузур топилур эрди. Суҳбатдошлик, дилдошлик рамзидур дея узатилмиш, улгаким, ол дея. Улким қатъий инкордадурким, ҳузурни ўртадин кўтарур, бехафсала қилур, ҳеч йўқким, қўлдин олиб бир четгаким қўймас, қайсарликда. Дейилдики, қўлдин ол ҳеч, мусулмонмудурсен? Улким нашида бирла кулур ва сўнгралар ҳам оммага сўзлаб юрур, «суҳбатда олмамишмен, домлаким, менга мусулмонмусен ўзи дер», дея…


Бу даврда яшабким, ҳаётда ва ойнаи жаҳон орти бирла ўз ва хорижийлардинким кўпни хўб кўрилмиш, алар ичинда арбоблар, алломалар, тадбирлилар, илм аҳли, яхшилар мўл-кўлдур, аларнинг кўплиги жиҳатдин ушбуда келтирмоққа тоқат келмас, саҳиф етмас!

Пойтахтдадур ёинки бул ва ўзга вилоятларда ҳар одамий мавжудотларким, аларнинг барчасин сўзма-сўз келтирмоқ ҳам душвордур, аларнинг барча-барчаси ҳам одами даврийлар ва ҳаётни севмиш ва дунёни, ҳаётни ёниб-ёниб куйламиш, ўз мавжудотлик имконияти доирасида ўз меҳнатин, ўз хизматин ушбу юртта одамий мавжудотнинг дунёвий ҳаёти йўлида сингдирмиш эрдилар.